Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
Туркиядаги халқаро кўргазмада Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тарғиб қилинди
Жаҳон ҳалол бозори савдо айланмаси 7 триллион АҚШ доллардан яқин беш йилда 10 триллион долларга етади.
.jpg)
Жорий йилнинг 24–27 ноябрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида «OIC HALAL EXPO 2022» кўргазмаси ва «WORLD HALAL SUMMIT» халқаро конференцияси ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида «Ўзбекистон Миллий павильони» ташкил этилди.
Павильонда юртимизнинг туризм салоҳиятини ёритиб борувчи ҳамда ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи корхоналардан иборат делегация иштирок этди.

.jpg)

Таъкидлаш жоизки, кўргазма давомида Америка, Германия, Саудия Арабистони, Ироқ, БАА, Малайзия, Индонезия, Туркманистон, Тожикистон давлатларидан келган меҳмонлар «Ўзбекистон Миллий павильони»га ташриф буюриб, юртимизда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларига катта қизиқиш билдиришди. Қолаверса, халқаро озиқ-овқат савдоси платформалари, компаниялари ҳамкорлик учун таклифлар беришди.




Шу билан бирга, кўргазма доирасида «Халқаро ошпазлар мусобақаси» ҳам бўлиб ўтди.

Мусобақада ҳамюртларимиз совринли ўринларни қўлга киритишди. Хусусан, Абу Ҳурайра Тўйчихўжаев «Замонавий ошхона – гўштли таом ва балиқли таом» номинацияси бўйича 2 та кумуш медаль, Элербек Мирбобоев «Замонавий ошхона – гўштли таом» номинацияси бўйича 1 та кумуш медаль, Шохрузхон Ибрагимов «Балиқли таомлар» номинацияси бўйича 1 та бронза медалга сазовор бўлишди.

Кўргазма давомида «Ўзбекистон Миллий таомлари» стенди ширинликларимиз, мевалар билан безатилиб, меҳмонларга ош ва сомсалар тарқатилди. Қайд этиш жоизки, меваларимиз хорижликлар томонидан алоҳида эътироф этилди.
Бундан ташқари, кўргазмани келаси йилларда Ўзбекистонда ўтказиш бўйича музокаралар олиб борилди.
Маълумот учун, Туркиядаги тадбирлар ташкилий қўмитанинг расмий ахборот манбалари: Twitter – @HalalExpo, Youtube – @worldhalalsummit1713, Facebook – @halalsummit, шунингдек Туркиянинг ТРТ, «Euro Star», TV NET каби бир қатор хорижий ОАВларда кенг ёритилди.
«OIS HALAL EXPO 2022» доирасидаги тадбирлар 1997 йилдан буён дунёнинг турли мамлакатларида ташкил этилиб келинаётган ислом мамлакатлари иқтисодиёт тармоқлари бўйича энг йирик тадбири. 2022 йилда жаҳон мусулмон аҳолиси 2 млрдга етди ва 2025 йилга келиб бутун дунё аҳолисининг 27 фоизи мусулмонлардан иборат бўлиши кутилмоқда.
Экспертлар фикрича, жаҳон ҳалол бозори савдо айланмаси 7 триллион АҚШ доллардан яқин беш йилда 10 триллион долларга етади.



