Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Юрак бир сония ҳам тўхтамади: Дунёда илк бор уриб турган юрак кўчириб ўтказилди
Тайванлик шифокорлар юрак трансплантацияси соҳасида тарихий ютуққа эришди.
Тайван Миллий университети шифохонаси (НТУҲ) жарроҳлари дунёда илк бор донор юрагини уришдан тўхтатмасдан бошқа беморга кўчириб ўтказишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Fox News ахборот агентлиги хабар берди.
Анъанавий юрак трансплантацияси совуқда сақлаш усулига асосланади. Бунда донор юраги танадан ажратилгач, қон айланиши тўхтайди ва аъзо кислородсиз қолади. Бу эса юрак мушакларига зарар етказиши, шунингдек, бемор танаси уни рад этиши хавфини оширади.
Аммо НТУҲ жамоаси бундай муаммоларнинг олдини олиш учун махсус портатив тизим ишлаб чиқди. Ушбу қурилма донор юрагини танадан ажратилганидан кейин ҳам уришда давом эттириш имконини беради. У кислород билан тўйинган қонни юракка етказиб бериб, уни ишемиядан (кислородсиз қолишдан) сақлайди.
Бирламчи операция вақтида 49 ёшли аёл беморга — дилатацион кардиомиопатиядан азият чекаётган беморга — донор юраги махсус қурилмага уланган ҳолатда кўчириб ўтказилди. Юрак операция давомида ҳам, ундан олдин ва кейин ҳам бир сония тўхтамасдан уришда давом этди. Операциядан кейин бемор тезда соғайиб кетди ва юрак саломатлигининг муҳим кўрсаткичи бўлган юрак ферментлари жуда паст даражада қайд этилди.
Шуниси эътиборга лойиқки, 2023 йилда Стенфорд университети ҳам шунга яқин технологияни синовдан ўтказган, бироқ уларнинг усулида 10-30 дақиқалик қисқа ишемик даврлар мавжуд эди. Тайванлик мутахассисларнинг усулида эса юрак мутлақо тўхтамади — бу эса юрак трансплантацияси тарихида илк ва муҳим бурилиш сифатида қаралаяпти.