Сўнгги янгиликлар
Яккасарой ҳокимининг собиқ ўринбосарига белгиланган жазо енгиллаштирилди
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида мушкул аҳволда қолган ўзбекистонликлар Ватанга қайтарилди
Юрак бир сония ҳам тўхтамади: Дунёда илк бор уриб турган юрак кўчириб ўтказилди
«Қўйлиқ» деҳқон бозори ёпилмаслиги маълум қилинди
АҚШ етакчиси Алкатрас қамоқхонасини қайта очишни буюрди
Туркия 2025 йилнинг илк чорагида туризмдан рекорд даражадаги 9,5 миллиард доллар даромад олди
АҚШда фуқаролар томонидан божсиз ўз эҳтиёжлари учун товар олиб кириш бутунлай бекор қилинди
Фарғонада 30 мингдан ортиқ аҳоли ҳамон ичимлик сувисз яшаяптими?
Фарғонада 30 мингдан ортиқ аҳоли ҳамон ичимлик сувисз яшаяптими?
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 18 март куни каналимиз орқали "Фарғоналиклар ичимлик сувисиз қолдими?!" номли видео материал чоп этган эдик.

Биласиз хар қандай танқид ортида кимнингдур нотўғри ҳаракати ортидан бошқа бир инсоннинг хуқуқлари бузилганлиги акс этган видео аудио, мақола кўринишида чоп этилади.
Биз нима демоқчимиз мақолада қайд этилган 30 мингдан ортиқ фуқароларниг истеъмоли учун нега ичимлик суви ўз вақтида етказиб берилмаган, кимнинг хатоси, кимларниг енгил қараганлиги ортидан бир неча минг истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилган? Ўрганиш ортидан аниқланишича бунга сабабчи бўлган тадбиркорлик ниқоби остида фаолият олиб борган айрим шахслар томонидан қонунларни била туриб, бузганлиги ва масъулиятсиз масъулларнинг ўз вақтида ўрганиш ишларини олиб бормаганлиги ошкор бўлди Айтишади-ку, касалини яширсанг иситмаси ошкор қилади, мана видеода акс этган ер майдонлари аслида деҳқон хўжалигига ихтисослашган ерлар бўлган ерлардан қонунга зид равишда фойдаланиб келишган ҳозирда ўрганиш ортидан аниқланган ер майдонлари ҳануз аввалги ҳолатига қайтарилмаётганлиги бунга масъул бўлган ходимларнинг била туриб ҳамон қонунларда белгиланган чораларни кўриш ўрнига фақатгина огоҳлантириш билан чекланаётганлиги Ўзбекистон Республикасида амалдаги қонунга бўйсунмасликни англатмайдими?
Ҳуқулари бузилган фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимо қилувчи органларнинг ҳозирги кунда жим турганлигини қандай изоҳлаш мумкин? Амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибга кўра, республика прокуратурасидан тўлиқ ўрганиб, ер майдонларидан фойдаланиб келган шахсларга нисбатан ўз вақтида ерларни асл ҳолига қайтарилишида ва ичимлик суви қувури муҳофаза майдони асл ҳолига қайтарилишида амалий ёрдам берилишини сўраб қоламиз.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 2296-моддасига кўра, суғориладиган ер участкаси ёки унинг қисмига бўлган ҳуқуқни сотганлик ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга берганлик учун 122,5 миллион сўмгача жарима, 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жиноий жазоси белгиланмоқда. Ушбу жиноий қилмиш кўп ёки жуда кўп миқдорда, бир гуруҳ шахслар, жиноий гуруҳлар, такроран ёки рецидивист томонидан ёхуд хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилганлигига қараб янада оғирроқ (энг кўпи 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш) жазоланиши кўзда тутилган.
Юқоридаги муаммога Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси, Республика Президент Администрациядан, Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзсувтаъминот АЖдан ва бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилувчи барча ташкилотлардан расмий муносабат кутиб қоламиз!
EFFECT.UZ ушбу ҳолатларга доир воқеаларни кузатиб боришда давом этади.



