Сўнгги янгиликлар
Феруза Муҳаммаджонова: «Пиво фестивали — миллий қадриятларга нисбатан таҳқир»
Давлат олий таълим муассасалари учун тўрт йиллик қабул квоталари белгиланди
Турк Ривиерасининг “жонли” шаҳарлари ҳақида эшитганмисиз?
Юлдуз Усмонованинг қўшиғини куйлаган хонанда жаримага тортилди
Тошкентда «Lacetti» ва «Tracker» тўқнашуви оқибатида бир нафар пиёда вафот этди
Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди
Янги ўқув йилидан бошлаб В2 сертификати мавжуд бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари ишлан бўшатилади(ми?) Сертификат машмашаси қачон тугайди?!
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди
Марказий Осиёлик мигрантлар Россия ўрнига Хитой, Корея ва Европани танламоқда. Сабаби нимада?
Марказий Осиё давлатлари фуқароларининг Россияда меҳнат қилишга бўлган қизиқиши охирги пайтларда сезиларли даражада пасайиб бормоқда. Энди улар кўпроқ Хитой, Жанубий Корея, Яқин Шарқ мамлакатлари ва Европани янги миграция йўналиши сифатида кўришни бошлади. Бу ҳақда Россия ҳукумати қошидаги Молия университетининг профессори, миграция бўйича эксперт Александр Сафонов маълум қилди.

Марказий Осиё давлатлари фуқароларининг Россияда меҳнат қилишга бўлган қизиқиши охирги пайтларда сезиларли даражада пасайиб бормоқда. Энди улар кўпроқ Хитой, Жанубий Корея, Яқин Шарқ мамлакатлари ва Европани янги миграция йўналиши сифатида кўришни бошлади. Бу ҳақда Россия ҳукумати қошидаги Молия университетининг профессори, миграция бўйича эксперт Александр Сафонов маълум қилди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, бунга асосий сабаб рубль курсининг тушиб кетиши бўлиб, бу Марказий Осиё мамлакатларидан келган меҳнат мигрантларининг даромадларига салбий таъсир кўрсатган. Шунингдек, Россия ҳукумати томонидан амалга оширилаётган миграция сиёсатидаги чекловларнинг кучайиши ҳам ишчиларнинг бу мамлакатга қизиқишини пасайтирган.
Айни пайтда, эксперт Марказий Осиё республикаларининг ўзлари ҳам изчил ривожланаётганини қайд этган. Россия ва Хитой компаниялари ўз ишлаб чиқариш корхоналарини ушбу мамлакатларга кўчирмоқда. Шу тариқа, минтақада янги иш ўринлари пайдо бўляпти ва бу ҳам кўплаб меҳнат мигрантлари учун ўз мамлакатларида қолиб ишлаш имконини яратмоқда. Гарчи маош Россиядагидан пастроқ бўлсада, ишчилар ўз мамлакатида яшаш орқали транспорт ва турар жой ижараси харажатларидан тежаб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ экспертлар 2025 йилда Россиядаги меҳнат бозорига Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келган анъанавий ишчи кучи ўрнига 35 минггача ҳиндистонлик ишчилар келиши мумкинлигини башорат қилган эди. Шу билан бир қаторда, Россия меҳнат бозорида Шри-Ланка, Непал ва Бангладешдан келаётган мигрантлар сони ҳам кўпайиб бораётгани маълум қилинди.
Россиядаги миграция йўналишларида юзага келган ушбу ўзгаришларнинг келажакда қандай давом этиши кўпчиликнинг диққат марказида турибди.



