Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
«Cентоб» туризм қишлоғига олиб борувчи йўллар таъмирланмоқда
Қишлоқнинг табиати, маданий мерос объектлари, тоза ҳавоси, миллий таомлари ва қишлоқ ҳаёти маҳаллий ва хорижий сайёҳлар эътиборини тортган.
Навоий вилояти Нурота туманида жойлашган «Cентоб» туризм қишлоғига олиб борувчи барча ёʼлларни таъмирлаш ва асфальтлаш ишлари бошлаб юборилди.
Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Саъдулла Мирзаев туризм қишлоғида бўлиб, у ерда амалга ошилаётган ишлар ва сайёҳлар учун яратилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Маʼлумот учун, Навоий вилояти, Нурота туманида жойлашган «Cентоб» қишлоғи вилоят марказидан 180 км, туман марказидан 120 км узоқликда баланд тоғлар орасида жойлашган.
Қишлоқнинг табиати, маданий мерос объектлари, тоза ҳавоси, миллий таомлари ва қишлоқ ҳаёти маҳаллий ва хорижий сайёҳлар эътиборини тортган.
Таъкидлаш керакки, «Cентоб» қишлоғини «туризм қишлоғи»га айлантириш мақсадида 20 та оилавий меҳмон уйи, 3 та ҳостел ҳамда 15 турдаги туризм хизматлари ташкил этилди. Шу билан бирга, 200 га яқин ишсиз аҳоли доимий иш ўрнига эга бўлди.
Бугунги кунда қишлоқда 30 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти мавжуд. «Cентоб» қишлоғидан Англия, Франция, Австрия, Россия ва бошқа давлатлардан келаётган хорижий сайёҳларнинг қадами узилмайди. Масалан, 2022 йилнинг 9 ойи давомида 300 минг нафар маҳаллий, 2 минг нафар хорижий сайёҳлар ташриф буюрди.
Шунингдек, туризм инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида қишлоққа олиб борувчи 5 км ички йўл таъмирланди, тунги ёритиш чироқлари, 2 та пиёдалар кўприги, 2 та селфи ҳудуд, 3 та санитария-гигиена шохобчаси, «Cентоб» қишлоғининг рамзий кириш стеллоси, 1 та туристик ахборот маркази қуриб битказилиб, фойдаланишга шай ҳолатга келтирилди.
Қолаверса, «Cентоб»даги оилавий меҳмон уйлари ва ҳостелларга белгиланган стандартлар асосида оилавий меҳмон уйи номи туширилган тахталардан йўл кўрсатиш белгилари ўрнатилди. Қишлоқнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилувчи 5 минг нусхадан ортиқ буклет, флаер, видеороликлар ишлаб чиқилди ва тарғиб қилинмоқда.
«Cентоб» маҳалласининг гастрономик ва экотуризм имкониятлари аниқланиб, мазкур йўналишда туризм хизматларини ташкил этиш бўйича аҳоли орасида тарғибот ишлари амалга оширилди ҳамда миллий таомлар тайёрловчи гастрохонадонлар рўйхати шакллантирилди.
Ўз навбатида хонадонларда мавжуд салоҳиятлардан фойдаланган ҳолда 15 турдаги туризм хизмати ташкил этилди. Жумладан, 2 та қуроқчилик, 2 та гилам тўқиш, 3 та эчки сутидан тайёрланган қурут ва сут маҳсулотлари савдоси ва уларнинг тайёрланиш жараёни, 3 та холва савдоси ва ҳолва тайёрлаш бўйича маҳорат дарси, миллий таомлар тайёрловчи 23 та гастрохонадон, 2 та уй музейи, 20 та экскурсия хизмати, отда сайр, 6 та бассейн хизмати, 3 та миллий куй-қўшиқ куйлаш, 1 та каштачилик, агротуризм хизматлари (сигир ва эчки соғиш), нон ёпиш бўйича маҳорат дарси, туризм ахборот маркази, сувенир маҳсулотлари савдоси хизматлари йўлга қўйилди.
«Cентоб» МФЙ ҳудудида сотувини ташкил этиш мумкин бўлган сувенирлар рўйхати тайёрланиб, 5 турдаги сувенир тайёр ҳолга келтирилди. «Центоб» қишлоғида мавжуд 12 та маданий мерос объектлари ва диққатга сазовор жойлар, 15 та табиат манзараси (тоғ, сув, булоқ) ҳудудларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
16 та туризмга ихтисослашган объект туризм маршрутига киритилди. Хусусан, Эски қўрғон қолдиқлари, қадимги қалъа, қадимий ғорлар, Хўжа Муҳаммад Порсо мақбараси, Хўжа Муҳаммад Саврато мақбараси, Ширин Ато мақбараси, сув сатҳидан 1650 метр баландликдаги Фозилмон кўли (халқ тилида ойна кўл деб ҳам юритилади), Чашмаи Ако булоғи, буддизм ибодатхонаси, Cентобтепа маданий мерос объекти, араб графикаси ҳамда қадимий қоятош суратлари туширилган петроглифлар, Cентоб шаршараси ҳудудларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида эса «Cентоб» қишлоғининг тарихийлигини сақлаган ҳолда қўшимча хизматлар ташкил этилганлиги тўғрисида ахборот кўрсаткич белгилари ўрнатилди.
Маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида «Cентоб» қишлоғининг 3 кунлик турпакети ишлаб чиқилди. Аҳолини тадбиркорлик жараёнига кенг жалб қилиш мақсадида 8 нафар аҳоли бизнес курсларида ўқитилди. Хизмат кўрсатиш йўналишида 3 нафар маҳаллий аҳолига 94 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.
Амалга оширилган барча чора-тадбирлар натижасида «Cентоб» қишлоғи Бутунжаҳон туризм ташкилоти (УНWТО) томонидан навбатдаги «Best tourism villages» (Энг яхши туризм қишлоғи) лойиҳасига номзод сифатида киритилди.
Тошкентда халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ва технологиялари ярмаркаси ўтказилади