EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
ЙТҲдан сўнг ҳайдовчилар муштлашиб кетишди — видео

ЙТҲдан сўнг ҳайдовчилар муштлашиб кетишди — видео

Тошкент шаҳрида Cobalt ва Lacetti автомашиналари тўқнашиб кетганидан кейин ҳайдовчилар ўртасида муштлашув содир бўлди. Ушбу вазият бўйича Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.

Таъкидланишича, 1 сентябрь куни соат тахминан 15:45 да, Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси 34 ёшли Б.Н. ва Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси 26 ёшли Ш.У. Яшнобод тумани, Авиасозлар ва Қорасув кўчалари кесишмасида майда тўқнашув содир этишган. Тўқнашув туфайли, йўл ҳаракати қатнашчилари ўртасидаги жанжал муштлашувга айланиб кетган.

 

Оқибатда Cobalt автомашинасининг йўловчиси 36 ёшли Б.Н. тан-жароҳатлари олиб шифохонага мурожаат қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, унинг натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилинади.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING