Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Абу Дабида кичик Ўзбекистон очилди
«Шайх Зоид» маданий мерос анъанавий фестивали тўртинчи марта ташкил этилмоқда
Абу Даби амирлигининг Ал Ватба ҳудудида 18 ноябрь куни бошланган «Шайх Зоид» фестивали доирасида «Ўзбекистон» павильонининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур павильон Ўзбекистон Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигининг Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан ташкил этилиб, унда давлат рамзи ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.
Тадбирда Қатардаги футбол бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб қилиш учун Самарқанддан йўлга чиққан ва айни дамда Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турган делегациямиз ҳам иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, «Шайх Зоид» маданий мерос анъанавий фестивали тўртинчи марта ташкил этилмоқда, 2022 йил 18 ноябрдан 2023 йил 18 мартга қадар давом этади.
Тадбир доирасида «Хуш келибсиз!» номи остида дронлар ва лазер чироқлари ҳамда Амирлик фавворалари шоулари, мушакбозлик, ҳарбий мерос мусиқаси, мерос мусобақалари ва қизиқарли спорт тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Фестиваль учун ташкил этилган шаҳарчада 20 дан ортиқ иштирокчи мамлакат павильонлари, янги қўшилган Санъат шаҳарчаси, «Selfie street» майдони, Саҳро музейи, болалар майдончалари, гуллар шаҳарчаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари павильонлари ташкил этилди.
«Ўзбекистон» павильони Ўзбекистон Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигининг Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан ташкил этилиб, Амирликлар томони билан ҳамкорликда ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги кўмагида мусиқий жамоалар, ҳунармандлар ҳамда ошпазлар иштироки таъминланган ҳолда мамлакатимизнинг туризм салоҳияти кенг тарғиб қилинади. Хусусан, 2023 йилда «Янги Ўзбекистон дарвозаси»га айланадиган Самарқанд шаҳрининг туристик имкониятлари ҳақида ҳам кенг кўламда маълумотлар бериб борилади.
Фестиваль давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан мамлакатимизнинг БААдаги дипломатик ваколатхоналарининг ватандошларга йўлланган табриклари, ўзбек миллий куйлари, санъаткорлар чиқишлари, ҳунармандларнинг маҳорат дарслари ташкил этилди ва Давлат байроғимиз ҳамда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган видеоролик шаҳарчанинг марказий майдонидаги экранларда намойиш этилди. Ўзбекистон павилони томонидан Давлат байроғи куни муносабати билан тадбир иштирокчилари учун байрам дастурхони ташкил этилди.
- Қатардаги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб қилиш учун автотранспортда йўлга чиққан таниқли блогерлар жамоаси (А.Сапарбаева – литтос/3,3 млн. кузатувчи, И.Икромов – 1,3 млн. кузатувчи, О.Жўраев –) Давлат байроғини нишонлаш тадбирига таклиф этилиб, тадбир жараёнлари ижтимоий тармоқларда ёритилди, марказий телевидениеларда ёритиш учун материаллар жамланди.
- Тадбир сўнгида БААдаги ватандошлар, санъаткорлар гуруҳи ва блогерлар жамоаси билан биргаликда фестиваль асосий майдони бўйлаб Ўзбекистон байроғи остида парад уюштирил