Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 51

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 53

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 130

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 215

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 242

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 220

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 348

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 317

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

12:12 / 2025-03-31 634 1 Сиёсат

Мирзиёев Имомали Раҳмон билан икки томонлама учрашув ўтказди

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

world-news

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 31 март куни Хўжанд шаҳрига келгач, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.

Билдирилишича, олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида икки томонлама дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари муборак Рамазон ҳайити билан бир-бирларини ва биродар халқларни самимий табриклади. Шунингдек, Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик юксак даражага кўтарилгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Қайд этилишича, 2024 йилда товар айирбошлаш ҳажми 700 миллион доллардан ошди. Саноат, энергетика, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор соҳаларда кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Самарали ҳудулараро алоқалар ва фаол маданий-гуманитар алмашинув йўлга қўйилган.

Ҳукуматлараро комиссиянинг бўлажак йиғилишида амалий ҳамкорлик бўйича қўшма лойиҳаларни тезлаштириш чоралари ишлаб чиқилиши муҳим экани таъкидланди.

Етакчилар минтақавий кун тартиби, шу жумладан Ўзбекистонда ўтказиладиган кўп томонлама саммитлар юзасидан ҳам фикр алмашди.

Маълумот учун, бугун, 31 март куни Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартномани имзолаш режалаштирилган. Президентлар санъат усталари иштирокидаги қўшма концертда ҳам иштирок этади.

Изоҳлар 1

Собирхон
2025-Mar-31 15:19
Ушбу учрашувга қарши биргаликда қатъият билан йўлни давом эттириш ва миллий манфаатларни ҳимоя қилиш муҳим деб қаралади. Бу борада суверенитет, хавфсизлик ва ҳудудий яхлитликни муҳофаза қилишга алоқадаги чора-тадбирларни амалга ошириш зарур.
Фикр билдириш