Сўнгги янгиликлар
Туркиянинг сеҳрли сув ости дунёси ҳақида нималар маълум?
"Strongmen Games": Кучлилар аниқланди
Туркиядаги энг мафтункор яхта манзиллари
«Ўзларингизга яхши бўлмайди» – Оқдарё ҳокимлиги фермерлар пилла режасини топширишга мажбур эканлигини айтган «зам» ҳокимнинг ҳаракатларини оқлаб чиқди
Ботир Зарипов ноқонуний ҳолатларнинг олдини олишни мақсад қилган – Бухоро ҳокимлиги муносабат билдирди
«Неварамнинг чет элда ўқиши учун қандай пул топсам деб уйқуларим қочади» – олмалиқлик фаол «Умид» фонди ёпилганидан ранжиб, янги таклиф билан чиқди
Дунё билан баробар қадам…
“Анталия Гамбит”: Турк Ривиерасида ҳаяжонли ҳикоя
1 миллиондан ортиқ ҳайвон тури йўқолиб кетиш хавфи остида
2013 йил 20 декабрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 68-сессиясида ёввойи фауна ва флора ҳақида хабардорликни ошириш мақсади бўлган.

Шундан сўнг, 3 — мартни Бутунжаҳон ёввойи табиатни муҳофаза қилиш куни, деб эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, бу йилги кун шиори — «Ёввойи табиатни асрашни молиялаштириш: инсонлар ва сайёрага сармоя киритиш». Ушбу шиор инсонлар ва сайёра учун фаровон келажак қуришда молиявий жараёнларни янада самарали ва барқарорлаштириш, бунинг учун биргаликда ҳаракат қилиш имкониятларини кўриб чиқади.
Қайд этилишича, 1 миллиондан ортиқ ҳайвон тури йўқолиб кетиш хавфи остида ва уч томонлама сайёра инқирози (иқлим ўзгариши, биологик хилма-хилликнинг йўқолиши ва атроф-муҳит деградацияси) кучаяётган бир пайтда, ёввойи табиатни муҳофаза қилиш учун инновацион молиялаштириш ҳар қачонгидан ҳам долзарб ҳисобланади.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон биохилма-хиллиги 27 минг турни ўз ичига олади. Хусусан, 15 минг турга яқин умуртқасиз ҳайвонлар, 700 турдан ортиқ умуртқали ҳайвонлар, 100 турдан ортиқ сут эмизувчи, 500 турга яқин қуш, 60 турдан ортиқ судралиб юрувчи, 80 турга яқин балиқлар ва бошқа турдаги фауна вакиллари мавжуд.



