Сўнгги янгиликлар
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Асоссиз текширувларни чеклайдиган янги тартиблар жорий этилди
Ўзбекистонда IELTS 9 балл олган абитуриентлар сони 5 йилда 47 баробарга ошди
2026 йилдан савдо ва хизмат кўрсатувчилар учун ягона QR-кодли тўлов тизими мажбурий бўлади
Нақдсиз тўловлар мажбурий тартибда кенгайтирилади
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси фаолияти расман тартибга солинди
Ҳайвонларни идентификация қилиш кўзда тутилган қонун иккинчи ўқишда кўриб чиқилди
Ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олиш бўйича янги қонун лойиҳаси: эгаларнинг ҳуқуқ ва масъулиятлари кучайтирилмоқда
Қонунчилик палатаси мажлисида “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.
Ушбу қонун лойиҳасида ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, ҳайвонларнинг ҳисобини юритиш, уларнинг насли ва соғлиги тўғрисидаги маълумотларни электрон тизимда жамлаш назарда тутилмоқда.

Шу билан бирга, соҳага масъул бўлган органларнинг ваколатлари, ҳайвонларни идентификация қилувчи, рўйхатга олувчи ва кузатувчи мутахассисларнинг ва ҳайвон эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам белгилаб қўйилмоқда. Ўз ўрнида ҳайвон эгаларининг манфаатдорлиги ва масъулияти оширилмоқда.
Мажлисда қайд этилганидек, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида масъул қўмита томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, депутатлар берган барча таклифлар чуқур таҳлил қилиниб, улар асосида ҳужжат матни маромига етказилди.
Қонун лойиҳасида ҳайвонларнинг эгаларидан тўлов ундирмасдан уларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш тартиби ва босқичларини белгилаш ҳамда ҳайвон эгаларининг ҳуқуқлари ва соҳага масъул бўлган ваколатли давлат органининг мажбуриятларини кучайтиришга қаратилган нормалар ўз аксини топди.