Сўнгги янгиликлар
Трансафғон темирйўлининг қурилиши 2025 йилнинг ўзидаёқ бошланиши мумкин
Ўзбекистонда давлат хизматчилари “ҳалоллик тести” бўйича текширилади
Швециядаги мактабда отишма содир бўлди
Баҳриддин Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Сирдарёда!
Олий суд Навоийда аҳолига сифатсиз хизмат кўрсатган санитар тозалаш корхонаси билан тузилган битимни бекор қилди
Тошкент вилоятида қурилиш ва коммунал соҳадаги аҳвол қандай? Масъуллар жавоб берди
Японияда рекорд даражадаги қор ёғди
Ўзбекистон туризм салоҳияти Малайзияда тақдим этилди
Тошкент вилоятида қурилиш ва коммунал соҳадаги аҳвол қандай? Масъуллар жавоб берди
Бугун, 4 февраль куни Нурафшон шаҳрида 2024 йил Тошкент вилояти бўйича қурилиш ва коммунал соҳада амалга оширилган ишлар ҳамда 2025 йил учун белгиланган режалар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда масъуллар томонидан атрофлича ахборот берилган.
Қайд этилганидек, 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўришда 2809,8 км узунликда 0,4-110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари, 951 дона 6-10/0,4 кВ кучланишли трансформатор пунктлари мукаммал ва 6 930 км узунликда 0,4-110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари, 2 116 дона 6-10/0,4 кВ кучланишли трансформатор пунктлари жорий таъмирланди.
Бундан ташқари Президентнинг 2024 йил 17 июлдаги “2024 йилда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 310,76 кмдан ортиқ электр узатиш тармоқлари реконструкция қилинди ҳамда 78 та трансформатор пунктлари ўрнатилган.
«Ҳудудий Электр Тармоқлари» АЖ томонидан харид қилинган Хитой халқ республикасининг “ТБЕА“ компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 8 дона 40 000 кВА қувватли трансформаторларни ажратилиши муносабати билан Тошкент ҳудудий филиали томонидан ушбу куч трансформаторларини ўрнатиш ишлари хўжалик усулида ўз кучи билан амалга оширилган.
Бундан ташқари, Президентнинг тегишли фармон ва қарорларига асосан 2024 йилда Тошкент вилояти бўйича жами 480 км электр узатиш тармоқлари ҳамда 180 дона трансформатор пунктларини янгилаш ишлари амалга оширилган. Вилоятнинг 22 та туман(шаҳар)ларда туну-кун аҳолини узлуксиз электр энергия билан таъминлаш мақсадида 22 та тезкор чиқиш бригадалари 24 соатлик иш режимига ўтказилган. Қолаверса, 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида 633 та ходимдан ташкил топган 186 та таъмирлаш бригадалари ташкил этилди, уларга махсус техника ва автомашиналар бириктирилган.
2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва беталофат ўтказиш мақсадида ҳудудий филиалнинг марказий омборида ҳамда Т(Ш)ЭТ омборларида яратилган авариявий заҳира, таъмирлаш ва бошқа ишлар учун материаллар яратилган.
Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ тасарруфида жами 827 та сув иншоотлари мавжуд бўлиб, шундан 123 таси (14,9 %) таъмирталаб ҳолатда. Жамиятнинг шаҳар ва туман филиаллари тасаруффида бўлган сув иншоотларидаги насос агрегатлари орқали кунлик ўртача 400-500 минг м3 ичимлик сув ишлаб чиқарилмоқда. 2024 йил давомида Тошкент вилояти аҳолиси ва ташкилотларига режа бўйича 93,3 млн м3 ичимлик суви реализация қилиниши керак эди. Амалда эса режа 83% га бажарилган.
2024 йилда “Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖнинг энергия самарадорлигини ошириш ва ёқилғи-энергия ресурсларини иқтисод қилиш бўйича лойиҳадаги қуёш панеллари ўрнатилди. Тошкент вилоятида 2025 йил 1 январь ҳолатига жами аҳолининг 79,9 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Қолгани эса (20,1 %) алтернатив манбалар асосида сув етказилади.
2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва вилояти аҳолисини сифатли иссиқлик энергияси билан таъминлаш мақсадида жами 3 889,0 млн.сўм маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан шаҳар ва туманлардаги жами 6 та қозонлар, 7,8 км иссиқлик тармоқларини ва 1,2 км электр кабелларини мукаммал таъмирдан чиқарилган. 2024 йилда жами 569,8 км автомобиль йўллари таъмирланиши учун 1525,6 млрд.сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.
2024 йилда жами 672,1 км узунликдаги ички йўллар таъмирланиши ишлари учун 400,2 млрд.сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган. 12 ойи давомида 755,6 км узунликда ички йўллар 3 дона кўприк иншоотлари таъмирланди (112,4%) ва вилоятда шаҳар кўчаларида амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича Инвестиция дастури доирасида 71,3 млрд.сўм миқдорида ишлар бажарилиши ва 25,2 км узунликда кўчаларни таъмирланиши белгиланган бўлиб, амалда 68,9 млрд.сўмлик ишлар бажарилиб, 25,2 км узунликда кўчалар таъмирланди.
- Туризм объектларига олиб борувчи ички йўлларда 21,8 млрд.сўм маблағ ҳисобидан, 47,6 км йўлларни таъмирланиши белгиланган. Амалда 21,9 млрд.сўмлик ишлар бажарилиб, 47,6 км узунликда ички йўлларда таъмирлаш ишлари бажарилди.
- “Янги Ўзбекистон массивлари”нинг ички кўчаларини қуриш ишлари бўйича 22,2 млрд.сўм маблағлар ҳисобидан ички йўл қурилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 24,3 млрд.сўмлик ишлар амалга оширилиб, 2,9 км узунликда ички йўллар қурилган.
- Аҳолига қулайликлар яратиш ва вилоят ҳудудидаги тупроқ йўлларни ҳашар йўли билан шағаллаштириш мақсадида 83,5 км узунликда ички кўчаларга шағал ётқазилган.