Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Ўзбекистонда маҳсулотларни “Ҳалол” белгиси билан тамғалашга рухсат этилади
Бундан ташқари, “Ҳалол” белгиси шакли ҳамда ўлчамини белгилайдиган стандарт лойиҳа ишлаб чиқилиб, тасдиқланади.

Ўзбекистонда жорий йил 1 майдан Ислом мамлакатлари стандартлари ва метрология институти стандартлари талаблари асосида сертификатлаштирилган маҳсулот ва хизматларни “Ҳалол” белгиси билан тамғалашга рухсат этилади. Бу ҳақда жорий йил 1 февраль куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган “Маҳсулот ва хизматларни “Ҳалол” талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорда сўз боради.
Қарорга мувофиқ қуйидагилар тасдиқланди:
маҳсулот ва хизматларни “Ҳалол” талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби;
“Ҳалол” талабларига мувофиқ сертификатлаштирилган маҳсулот ва хизматларни даврий баҳолаш.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг маҳсулот ва хизматларни “Ҳалол” талабларига мувофиқ сертификатлаштириш соҳасини тартибга солиш тўғрисидаги қуйидаги таклифларига розилик берилди:
Маҳсулот ва хизматларни “Ҳалол” талабларига мувофиқ сертификатлаштириш органларини ташкил этиш;
Маҳсулот ва хизматларни “Ҳалол” талабларига мувофиқ сертификатлаштиришда ҳамда уларга нисбатан талабларни белгилашда Ислом мамлакатлари стандартлари ва метрология институти (SMIIC) томонидан қабул қилинган ва расмий халқаро миқёсда эътироф этилган стандартларга устуворлик ҳуқуқини бериш;
2025 йил 1 майдан мазкур қарор ҳамда Ислом мамлакатлари стандартлари ва метрология институти стандартлари талаблари асосида сертификатлаштирилган маҳсулот ва хизматларни “Ҳалол” белгиси билан тамғалашга рухсат этиш.
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Дин ишлари бўйича қўмита билан биргаликда олти ой муддатда агентлик тизимидаги давлат муассасасида ташкил қилинадиган маҳсулот ва хизматларни “Ҳалол” талабларига мувофиқ сертификатлаштириш органини халқаро тан олинган ташкилотларни жалб қилган ҳолда аккредитациядан ўтказади.
Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.



