Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
2 йилда 127 маротаба қоида бузган автобус ёхуд масъуллар қачон уйғонади?

Фарғона шаҳрида ЙПХ ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбири эътиборимизни тортди!
Фарғона - Бағдод йўналишида қатновчи ва аҳолига йўловчи ташиш хизматини кўрсатувчи давлат рақами 01 642 АJA бўлган микроавтобус ЙПХ ходимлари томонидан текширилганда 2 йилда 127 маротаба қоида бузгани маълум бўлди.
Қоидабузарликларининг аксарияти белгиланган тезликни меъёридан ошириш ҳолати қайт-қайта такрорланган. Йўловчи ташувчи микроавтобус ҳайдовчисининг бу каби қилмиши одамни ҳавотирга солади.
Маълум бўлишича, ушбу микроавтобус ҳар хил ҳайдовчилар томонидан бошқариб келинган. Айнан кимлар бошқаргани, нега йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйиб ҳаракатлангани эса номаълум.
Савол: нега бу каби жуда кўп маротаба тезликни ошириш билан боғлиқ бўлган қоидабузарлик қайта-қайта содир этиб келинган-у, ташувчи корхона механиги ёки раҳбари ўз вақтида назорат қилмаган? Бундай қоидабузарлар ишлаётган хусусий ташкилотларни ким назорат қилади ўзи?!
Инсон ҳаёти бебаҳо неъмат. Унга ҳеч қандай куч хавф солмаслиги керак. Тадбиркорнинг мақсади даромад топиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш бўлса-да, у инсонлар ҳаётини хавф остига қўйиши мумкин дегани эмас.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг бош меъзони инсон қадри ва унинг ҳимоясига қаратилган бўлиб, фуқароларнинг мол-мулки, ҳаёти, қадр-қиммати давлат ҳимоясига олинган деб ёзилган. Бу сўзлар шунчаки, сўзлар эмас, бош қонунда белгиланган. Ҳар қандай қонун ёки қарор, қонун-ости ҳужжатлари Конституциядан устун эмас!
Бундай савол беришга мажбур қилган нарса шуки, кимга айтилса тадбиркорни текширишга рухсат ЙЎҚ, деган жавобни беради. Омбудсман рухсати керак, деган яхши баҳонаси бор барча назорат қилувчи ташкилотларнинг.
Битта ҳайдовчининг бесабрлиги оқибатида бир нечта одамлар мудҳиш ЙТҲ қурбонига айланмаслигига ким кафолат беради? Омбудсман зиммасига оладими инсонлар ҳаётини, соғлигини кафолатлаб бера оладими?
Масъуллар нега бундай бепарво бўлиб қолишди. Уларнинг беғамликлари, олдиндан тегишли чора кўрмаслиги, мудҳиш воқеалар юз бергандан кейин очиқчасига билиниб қолмоқда.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ЖХХ қандай хатти-ҳаракатларни амалга оширяпти?! МИБ-чи?
Ўйлаймизки, бундай ҳолатлар тегишли ташкилотлар томонидан ўз вақтида назоратга олиниб, қонуний чораси кўрилади ва якуни бўйича расмий изоҳ берилади.



