Сўнгги янгиликлар
Самарқанд – Европа ва Марказий Осиё мулоқотининг маркази…
Нодирбек Абдусатторов жаҳоннинг топ-6 шахматчилари орасида
Газиантеп: цивилизациялар бешиги
Хусусий нотариус пора олгани учун жавобгарликка тортилди
Избоскандаги масжидда юз берган портлаш юзасидан жиноят қўзғатилди — Андижон вилоят прокуратураси
Шавкат Мирзиёев Садир Жапаров билан учрашув ўтказди
Андижондаги портлашда 3 киши вафот этган
Фоча: тарих, мовий гўзаллик ва унутилмас тажриба
Халқаро суд Бинямин Нетаняху ҳибсга олишга ордер чиқарди
Халқаро жиноий суди Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва мамлакат мудофаа вазири Ёав Галантни ҳибсга олишга ордер берди. Бу ҳақда Суд матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суд Нетаняху ва Галантни 2023 йил 8 октябрдан 2024 йил 20 майгача Ғазо секторида содир этган уруш ва инсониятга қарши жиноятларда айблайди.
Суднинг таъкидлашича, ҳибсга олиш ордерлари одатда махфий деб таснифланади, аммо бу ҳолатда батафсил маълумотни ошкор қилишга қарор қилди. Чунки ордерда айтилганларга ўхшаш хатти-ҳаракатлар давом этаётганга ўхшайди. Бундан ташқари, ICC Судгача бўлган палатаси нашр жабрланувчилар ва уларнинг оилалари манфаатларига мос келишини аниқлади.
Шунингдек, ХАМАС ҳарбий қаноти қўмондони Муҳаммад Деифни ҳам ҳибсга олишга ордер берди. Исроилда у 2023 йил 7 октябрдаги ҳужум ташкилотчиларидан бири саналади. Деиф июль ойида Ғазо сектори жанубидаги ал-Маваси лагерига Исроил ҳаво ҳужуми натижасида ҳалок бўлган эди. 2024 йил 1 августда унинг ўлимини тасдиқланди.
Нетаняху ва Галантни ҳибсга олиш учун ордер бериш 2024 йилнинг май ойида Халқаро жиноий суд прокурори Карим Хон томонидан сўралган эди. Шу билан бирга, у ХАМАСнинг уч етакчиси – Яҳё Синвар, Муҳаммад Деиф ва Исмоил Ҳанияни ҳибсга олиш учун ордер беришни ҳам сўраган. Ўшандан бери уларнинг барчаси ўлдирилган.
Нетаняху прокурорининг сўровини «уруш» деб атади ва бу уни ҳам, Исроилни ҳам «тўхтатиб қўймаслигини» айтди. АҚШ президенти Жо Байден ҳибсга олиш учун ордер талабини қоралади ва буни «ғазабноклик» деб атади.
Июнь ойида «The Jerusalem Post» газетаси Нетаняху ва Галантни ҳибсга олишга ордер бериш бўйича қарорини кечиктирганини ёзган, чунки Буюк Британия «суднинг дўсти» сифатида 10 июнь куни Исроил устидан юрисдикциясига оид изоҳ сўрови билан мурожаат қилган. Бироқ, Буюк Британия ҳукуматидаги ўзгаришлардан сўнг, бу баёнот қайтариб олинди.



