Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 56

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 59

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 135

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 222

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 247

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 225

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 353

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 324

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

16:18 / 2024-11-20 719 0 Сиёсат

Путин Украина урушида енгилганини тан оладими?

Россия Президенти Владимир Путин Доналд Трамп билан Украина масаласида музокараларга тайёр. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

world-news

«Reuters» исм-шарифи ошкор қилинмаган бешта манбага таяниб ёзишича, Кремль Доналд Трамп билан Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни муҳокама қилишга тайёр.

Агентликка кўра, Путин муҳим ҳудудий ён беришларга тайёр эмас, бироқ ҳозирги фронт чизиғи бўйлаб можарони музлатишга рози бўлиши мумкин.

Москва бирданига қисман ишғол қилинган тўртта ҳудудга (Донецк, Луганск, Запороже ва Херсон вилоятлари) расман даъво қилган бўлсада, Кремль уларни бўлиш ҳақида гапиришга тайёрлигини маълум қилган.

Шу билан бирга, Россия расмийлари, қўшинларни Харков ва Николаев вилоятларидан олиб чиқишга рози. Путин Қримнинг келажагини муҳокама қилмоқчи эмас, Москва 2014 йилда аннексия қилинган ярим оролни қайтариш ниятидан узоқ.

Reuters агентлигининг қайд этишича, Кремлнинг талаблари АҚШ президенти Жо Байденнинг Украина армиясига Американинг АТАCМS ракеталаридан фойдаланган ҳолда Россия ҳудудига зарбалар беришга рухсат бериш ҳақидаги яқиндаги қарори туфайли ўзгариши мумкин.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш