Qidirish

10:47 / 2024-11-20 178 0 Сиёсат

Қодиров АҚШ аскарини ўлдирдими?

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Россиянинг Брянск вилоятида АҚШ аскари ўлдирилганини иддао қилмоқда. У бу ҳақда ўзининг Telegram'даги каналида маълумот берди.

world-news

Қодировнинг ёзишича, Россияда йўқ қилинган аскарлардан бири АҚШ президенти Жо Байден билан ҳам кўришган.

Қодировнинг иддаосича, гуруҳ фаластинликларга қарши махсус операцияда қатнашган ва шу сабабли жаноб Жо билан учрашган.

«Октябрь ойи охирида Брянск вилоятида хорижликлардан ташкил топган қўпорувчилик гуруҳи йўқ қилинди. Бу оддий ёки тасодифий ҳаракат эмас. Улар Россия ҳудудида бир қатор саботаж операцияларини режалаштирган профессионал жангчилар эди. Йўқ қилинганлардан бири татуировка қилинган «қўриқчи» эди. Эҳтимол, у бир йил олдин, Байден бобо фаластинликларга қарши махсус операцияда иштирок этган Исроилдаги бир хил даражада ўта махфий бўлинманинг ўта махфий жангчилари билан учрашганида, интернет юлдузига айланган. Ўшанда Оқ уй шармандаларча бу суратни интернетдан ўчириб ташлашга уринган эди», деган чечен сиёсатчи.

Чеченистон раҳбарининг киноя билан айтишича, унинг коллекциясида М249 пулемёти бўлмаган. Америкалик аскар эса Қодировнинг жамланмасини тўлдириш учун дунёнинг ярмини босиб ўтиб Россияга келган.

«Чақирилмаган меҳмонимиз бир жойда ўтира олмади. Бир йил ўтгач, у ҳаётининг охиригача янги ва унутилмас туйғуларни хоҳлади. Чегарачиларимиз билан учрашгандан сўнг унинг орзуси ушалди. Лекин мен унга алоҳида «миннатдорчилик»имни билдирмоқчиман. Гап шундаки, менинг коллекциямда Америка армиясининг М249 пулемёти жуда кам эди. Биз бутунлай янги моделни ололмадик. Бизга шунчаки омад етишмади! Бу ерда қўриқчи дунёнинг ярмини кесиб ўтди, самолётда, машинада, кейин пиёда — барчасини ноёб коллекциямизга М249 қўшиш ва уни бус-бутун етказиб бериш учун эди», деган Рамзон Қодиров.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш