Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
АҚШ Украинага АТАCМS билан Россия ҳудудига зарба беришга рухсат берди
АҚШ президенти Жо Байден Россия ҳудудига АТАCМS тактик баллистик ракеталари билан зарбалар беришга рухсат берди. Бу ҳақда «Тhe New York Times» нашри хабар берди.
Бу қарор Вашингтонда ҳокимият алмашишидан икки ой олдин қабул қилинган ва АҚШ сиёсатидаги жиддий ўзгариш бўлган. Америка етакчиси маслаҳатчиларининг бу қадам бўйича фикрлари иккига бўлинган, деб ёзади нашр.
Газета зарбаларга рухсат берилишини Шимолий Корея ҳарбий хизматчиларининг уруш ҳудудига жўнатиш эҳтимоли ҳақидаги иддаолар билан боғлайди. Ракеталар Курск вилоятидаги Украина Қуролли кучларини ҳимоя қилиш учун қўлланилиши мумкин, дея таъкидлайди «Тhe New York Times». АҚШ расмийлари унга бу ҳаракат жанглар йўналишини кескин ўзгартиришини кутмаганликларини айтишди.
Эҳтимол, Байден нафақат Курск вилоятида, балки бутун Россия ҳудудида Америка ракета зарбаларига рухсат бериши мумкин, дея таъкидлайди газета. Бу АҚШ расмийларини Россия Вашингтон ва унинг Ғарб иттифоқчиларига куч билан жавоб бериши мумкинлигидан хавотирда.
Россия президенти Владимир Путин Сеул томонидан илгари чоп этилган ва Россияда КХДР ҳарбийлари борлигини кўрсатувчи «сунъий йўлдош тасвирлари»га изоҳ берар экан, бундай суратларни «жиддий нарса» деб атади. Шу билан бирга, Россия раҳбари НАТО қўшинлари узоқ вақтдан бери Украина можаросида бевосита иштирок этганини таъкидлади. Путин, Москва ва Пхенян ўртасидаги Стратегик ҳамкорлик шартномасида муштарак мудофаа банди борлигига эътибор қаратди.