Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Трамп АҚШда фавқулодда ҳолат жорий этиши мумкин
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп инаугурациядан сўнг фавқулодда ҳолат жорий этиши ва ноқонуний миграция билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш учун ҳарбийлардан фойдаланиш ниятида эканлигини тасдиқлади.
«Тўғри», деб жавоб берди Трамп «Тruth» ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бирининг постига, унда сайланган президент ҳарбийлардан фойдаланиши ва ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш дастурини амалга ошириш учун фавқулодда ҳолат жорий этиши айтилган.
Аввалроқ Трамп инаугурациядан сўнг Америка тарихидаги ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш бўйича энг йирик операцияни амалга ошириш ниятида эканини оммавий чиқишларида бир неча бор айтган эди. Миграция инқирози АҚШ сайлов кампаниясининг асосий масалаларидан бирига айланди. Республикачилар аслида демократларни унинг кескин кучайишида айблашади.
5 ноябрь куни бўлиб ўтган АҚШ президентлик сайловларида республикачи Трамп ғалаба қозонди. У Демократик партия вакили, мамлакат вице-президенти Камала Харрисни мағлуб этди. Сайловлар натижасида республикачилар Конгресс Сенати ва Вакиллар палатасини ўз назоратига олишга муваффақ бўлди. Трамп 2025 йил 20 январда инаугурация қилинади.