Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Ўзбекистонда икки нафар собиқ ҳоким қамоққа олинди
Қамоққа олинганлардан бири аввал вилояти ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган.
Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари, Когон ҳокими лавозимида ишлаган Йўлдош Жумаев қамоққа олинган. Бундан ташқари, Қоракўл тумани собиқ ҳокими Шерали Саломовга ҳам нисбатан жиноят иши очилиб, қамоққа олинган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг Effect.uz'га маълум қилишича, Бухоро вилоят прокуратурасининг иш юритувидаги жиноят иши доирасида давлат манфаатларига жуда кўп миқдордаги зарар етказган Коракўл тумани собиқ ҳокими Шерали Саломовга нисбатан ЖКнинг 205 ва бошқа моддалари билан айблов эълон қилиниб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Аввал Олот туманига ҳокимлик қилган Саломов 2020 йил февралида Қоракўлга раҳбар этиб тайинланган бўлиб, 2021 йилнинг декабрида ишдан олинган.
2020 йил февралида Когон туманига ҳокими лавозимидан озод этилган Йўлдош Жумаевга нисбатан жиноят иши очилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Жумаевнинг давлат манфаатларига келтирган зарари 3,5 млрд сўм деб баҳоланмоқда.

Маълумот ўрнида, Йўлдош Жумаев 2020 Когон ҳокимлигидан ишдан олиниб, Бухоро вилоят ҳокимининг ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган эди.
Кейинчалик, ушбу лавозимда қарийб икки йил давомида фаолият олиб борган Жумаев 2021 йил декабрида ишдан олинган. Унинг ўрнини Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи сифатида фаолият кўрсатган Аҳрор Ғуломов эгаллаган.
Шунингдек, ноябрда Бухоро шаҳар ҳокимии ўринбосари лавозимидан ишдан бўшатилган Фарҳод Қосимовга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
