Qidirish

17:12 / 2024-11-14 167 0 Сиёсат

NYT: Украина хавфсизликни ерларидан устун қўяди

Ҳудудлар масаласи Киев учун ўта муҳим, бироқ иккинчи ўринда туради. Москва билан потенциал музокаралар хавфсизликнинг кафолатларига асосланиши керак. Бу ҳақда Укаринадаги манбаларига таяниб, «Тhe New York Times» хабар берди.

world-news

Доналд Трамп АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан сўнг, эҳтимолий тинчлик музокаралари чоғида Украина учун хавфсизлик кафолатлари масаласи Россия томонидан босиб олинган ҳудудларни қайтаришдан кўра муҳимроқ бўлади.

Нашр суҳбатдошларига кўра, Украинанинг ҳудудий чегаралари катта эҳтимол билан жанговар ҳаракатлар натижасида аниқланади. Эҳтимолий музокараларда мамлакат манфаатларини ҳимоя қилиш ўт очишни тўхтатиш келишуви ишончли бўлишини таъминлаш учун қандай кафолатлар тақдим этилишига боғлиқ бўлади.

«Ҳудудий масала ниҳоятда муҳим, аммо биринчи масала — хавфсизлик кафолатлари», деган нашр суҳбатдоши.

Олий Раданинг Миллий хавфсизлик, мудофаа ва разведка қўмитаси котиби Роман Костенко ҳам газетага эҳтимолий музокаралар «тинчлик ва хавфсизлик кафолатларига асосланган бўлиши кераклигини» билдирди. «Украина учун тинчликдан муҳимроқ нарса йўқ», деди у. Костенконинг қўшимча қилишича, Киев Россия ишғоли остидаги ҳеч бир ҳудудга даъвосидан расман воз кечмайди.

Киев учун буфер зонасининг кенглиги ва иқтисодиётни тиклаш имконияти ҳам муҳим

Шунингдек, Киев учун ўрнатилган ўт очишни тўхтатиш линияси мамлакатнинг иқтисодий тикланишига тўсқинлик қилмаслиги ҳам муҳим – масалан, саноат ҳудудларини сармоя учун хавфли қилиб қўйиш, деди исмини ошкор этмаган украиналик амалдор.

«Демилитаризация қилинган зонанинг кенглиги – икки армия ўртасидаги буфер зонаси ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади», деди NYT суҳбатдошлари.

Нашрнинг қайд этишича, Украина расмийлари узоқ вақт давомида Россия томонидан босиб олинган ҳудудни тинч йўл билан ҳал қилишнинг ҳеч қандай варианти бўйича ён бермасликларини айтиб келган. Бироқ музокаралар учун тезлаштирилган жадвални илгари сурган АҚШ президенти Доналд Трамп сайланганидан сўнг, Киев хавфсизлик кафолатларини ҳеч бўлмаганда ўт очишни тўхтатиш чизиғи қаерда бўлиши каби нарсалар муҳим аҳамият касб эта бошлади.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш