Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Конимех чорвачилигида Мўғулистон тажрибаси қўлланади
Президент Навоий вилоятига ташрифи чоғида вилоятда чорвачиликни ривожлантириш учун хориж тажрибасини ўрганиш, ҳудуднинг иқлим шароитига мос чет эл чорва зотларини олиб келиб кўпайтириш, амалий ва назарий тамойилларни интеграция қилиш борасида топшириқни бажариш мақсадида Конимех тумани ҳокими Руслан Рўзиев, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси вакилларидан иборат делегация амалий сафар билан Мўғулистонда бўлди.

Президент Навоий вилоятига ташрифи чоғида вилоятда чорвачиликни ривожлантириш учун хориж тажрибасини ўрганиш, ҳудуднинг иқлим шароитига мос чет эл чорва зотларини олиб келиб кўпайтириш, амалий ва назарий тамойилларни интеграция қилиш борасида топшириқ берган эди. Чорвачилик соҳасида наслли қорамолларни олиб келиш ва чорва моллари зотини яхшилаш бўйича хориж тажрибасини ўрганиш мақсадида Конимех тумани ҳокими Руслан Рўзиев, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси вакилларидан иборат делегация амалий сафар билан Мўғулистонда бўлди.
Делегация ташриф давомида Яйловларни ривожлантириш ассоциациясида, пойтахт Улан-Баторда жойлашган Агро экология университети, Мўғулистон ҳаёт фанлари университетида (МУЛС), Гоби саҳросидаги чўл-яйловларда, Дундгови вилоятидаги чорва марказлари ва яйловларида бўлди.
Шунингдек, Мўғулистоннинг фуқаро авиацияси бош бошқармаси, қишлоқ хўжалиги ва енгил саноат вазирлиги билан чорвачилик соҳасида ҳамкорлик ва икки томонлама манфаатли келишувларга эришилди.
Хизмат сафари давомида яйловларга, чорвачилик хўжаликларига ташриф буюрган ҳолда, маҳаллий тарзда наслли чорва молларини парваришлаш шароитлари билан танишилди. Қўй ва эчкиларнинг Навоий вилояти иқлимига мос келадиган “торгут”, “кашемир”, “баяд”, “мўғул” зотларининг наслдорлик хусусиятлари, чўл-яйловларни деградациясининг олдини олиш, чорва учун озуқабоп экинлар етиштириш, инновацион ёндашув асосида чорва зотларининг генофондини яхшилаш, чорва молларини ҳаво йўли орқали олиб келиш, логистика имкониятлари бўйича музокаралар олиб борилиб, ҳамкорликка келишилди.



