Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 56

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 59

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 135

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 222

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 247

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 225

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 353

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 324

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

17:24 / 2022-12-20 231 0 Сиёсат

Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 500 миллион доллардан ошди

Ўзбекистон 90 йилларда Тожикистоннинг асосий савдо шериги бўлган.

 

world-news

Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми январь-ноябрь ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,7 фоизга ошиб, 503 миллион долларга етди. Бу ҳақда Asia Plus хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш тузилмасида қарийб 167 миллион доллар (33,2 фоиз) тожикистонлик маҳсулотларнинг Ўзбекистонга экспорти ва қарийб 336 миллион доллари (66,8 фоиз) Тожикистон томонидан ўзбек товарлари импортига тўғри келади.

Статистик маълумотларига кўра, Тожикистон қўшни республикага асосан хом ашё: бирламчи алюминий, электр энергияси, пахта толаси, руда, цемент, тери хомашёси, пилла, ипак хом ашёси, шунингдек, турли газламалар, спиртли ичимликлар, гиламлар ва бошқалар етказиб беради.

Ўзбекистондан тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, табиий газ, минерал ўғитлар, пластмасса, пойабзал, кулолчилик маҳсулотлари, рангли металлар, электротехника ва механик ускуналар экспорт қилинади. 

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти бўлганидан сўнг, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 7 баравардан кўпроқ ўсди – 2016 йилдаги 70 миллион доллардан сал кўпроқдан тўлиқ бўлмаган 2022 йилда 500 миллион доллардан ошди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 90 йилларда Тожикистоннинг асосий савдо шериги бўлган. 1995 йилда ўзаро тожик-ўзбек товар айирбошлаш ҳажми 250 миллион долларни ташкил этган, бу бошқа барча МДҲ давлатлари билан умумий савдо ҳажмидан икки баравар кўп.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш