Qidirish

12:07 / 2024-11-09 218 0 Сиёсат

Трамп президентликка киришмасдан туриб, дунёга таъсир ўтказмоқда

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Оқ уй бошқарувини фақат 2025 йилнинг 20 январида эгаллайди. Бироқ у ҳозирданоқ халқаро муносабатларга, хусусан, Украина ва Исроилга таъсир ўтказмоқда. Бу фикрни «Bloomberg» агентлиги билдирган.

world-news

Tрамп маъмурияти собиқ амалдорларидан бирининг сўзларига кўра, бўлажак президент халқаро муносабатларни қайтадан кўриб чиқади. Чунки у ҳозирги Америка етакчиси Жо Байдендан қаттиққўлроқ ҳисобланади.

Шу сабабли, АҚШ мухолифлари ўз сиёсатларини олдиндан ўзгартиришни бошлашлари мумкин, дея қайд этади нашр.

Баъзи мамлакатларда янги маъмурият «қасос олиш» қўрқувига асосланади. Бошқалари эса Байден президентликдан кетгунига қадар вақтдан фойдаланишга ҳаракат қилади.

Украина ва Исроил Америка маъмуриятининг бўлажак ўзгаришига энг сезгир бўлади, деб ҳисоблайди Bloomberg.

Bашингтон Атлантика Кенгаши эксперти Шелби Магид Трампнинг ғалабаси «Украинанинг риторикасини ва музокаралар ҳақидаги қарашларини ўзгартирди», деб ҳисоблайди. Унинг таъкидлашича, Украина «Трамп ғалабасидан сўнг музокаралар ҳақиқат эканлигини тан олишга интилмоқда».

Исроилга келсак, АҚШ вице-президенти Камала Ҳарриснинг ғалабаси яҳудий бош вазири Бинямин Нетаняхуни инаугурация олдидан бироз ён босишга ундаши мумкин эди. Трампнинг ғалабаси эса Яқин Шарқдаги можарога ёндашувида «бош вазирнинг қарашларини мустаҳкамлади», деб ёзади «Bloomberg».

Республикачи Трамп 5 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловларда рақиби Демократик партия вакили Ҳаррисни мағлуб этди. Бундан ташқари, республикачилар АҚШ Сенати устидан назоратни ўз қўлига олишга муваффақ бўлди. Ҳозирда мавжуд маълумотларга кўра, республикачилар Вакиллар палатасида кўпчилик ўринни қўлга киритиши мумкин. Харрис 2021 йилнинг январидан бери АҚШ вице-президенти лавозимида ишлаб келмоқда. Трамп 2025 йил 20 январда инаугурациядан кейин ҳокимиятга келади.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш