Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Ғазода ҳар куни ўртача 67 бола ҳалок бўлмоқда
Исроилнинг Ғазо секторида уюштираётган вайронкор ва даҳшатли урушида ҳар куни 67 нафар бола вафот этмоқда. Яқин Шарқдаги БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш ва ишга жойлаштириш билан шуғулланувчи агентлигининг фавқулодда вазиятлар бўйича катта ходими Луиза Уотидж бугун, 9 ноябрь эрта тонгда ушбу хабарни айтди.
8 ноябрь куни Ғазо шаҳрида оилаларга бошпана бўлган икки мактабга зарба берилган. 17 киши ҳалок бўлгани, кўплаб одамлар яралангани хабар қилинган.
42 миллион тоннадан ортиқ вайроналар ва катта миқдордаги портловчи моддалар тинч аҳолига бевосита таҳдид солади. Шу билан бирга махсус ходимлар, ускуналар ва портловчи ўқ-дориларни йўқ қилиш бўйича фаолият чекланган.
Ғазонинг марказий ва жанубий қисмида кунига 400 минг инсонга таом пиширадиган 100 дан ортиқ ошхона ресурслар этишмаслиги сабабли ёпилиш хавфи остида.
Муҳим дори-дармонлар, гигиена ва репродуктив саломатлик маҳсулотлари ортилган 40 га яқин юк машинаси Ғазога кириш учун Миср-Иордания чегарасида кутмоқда.
2023 йил октябрь ойидан бери Ғазода ишлаётган журналистларнинг тахминан 10 фоизи ўлдирилган, чунки Исроил ҳукумати хорижий журналистларнинг киришини тақиқлашда давом этмоқда.
Ярим миллионга яқин одам сув тошқини хавфи бор зоналарда яшамоқда.