Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Ўзбекистоннинг 23 та олий таълим муассасаси Осиёнинг энг яхши университетлари рейтингидан жой олди
Натижада Ўзбекистон олий таълим муассасалари халқаро доираларда нуфузини ошириш орқали ўз мавқейини яхшиламоқда. 6 ноябрь куни Олий таълим соҳасидаги глобал таҳлил агентлиги (QS Quacquarelli Symonds) Осиёнинг энг яхши университетлари рейтингининг ўн олтинчи йиллик нашри – QS Asia University Rankings 2025 эълон қилди.
Рейтинг натижалари Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг сезиларли даражада олға силжигани билан эътиборга молик. 2025 йилги Осиёнинг энг яхши университетлари янги рейтингига Ўзбекистоннинг 23 та олий таълим муассасаси киритилган бўлиб, бу мамлакат олий таълими тарихидаги мутлақ рекорд ҳисобланади.
Шулардан 11 та ОТМ ўз ўрнини яхшилаган, 2 та ОТМ ўз ўрнини сақлаб қолган, 9 та ОТМ биринчи марта рейтингга киритилган ва 1 та ОТМ ўз ўрнини йўқотган. Янги рейтинг натижаларига кўра, Ўзбекистон ўз мавқеини энг ишончли тарзда яхшилаган Осиё давлатларидан бирига айланди.
Маълумот учун, 2025 йилги Осиёнинг энг яхши университетлари рейтинги (QS Asia University Rankings 2025) минтақанинг 25 та мамлакат ва ҳудудидан 985 та олий таълим муассасасини қамраб олган бўлиб, улардан 127 таси илк бор Осиё рейтингига киритилган.