Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Барак Обама Трампни сайловдаги ғалаба билан табриклади
Барак Обама Доналд Трампнинг сайловдаги ғалабаси Демократик партия кутган «натижа» эмаслигини тан олди ва ҳокимият тинч йўл билан ўтказилиши муҳимлигини таъкидлади.
АҚШнинг собиқ президенти, демократ Барак Обама республикачи Доналд Трампни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади.
Шу билан бирга, Обама рафиқаси Мишел билан сайловолди кампаниясида Демократик партиядаги маслакдоши Камала Ҳаррисни фаол қўллаб-қувватлагани, ҳокимиятнинг тинч йўл билан ўтказилиши муҳимлигини таъкидлаган.
«Очиғи, бу биз кутган натижа эмас. Лекин демократияда яшаш бизнинг позициямиз ҳар доим ҳам ғалаба қозонмаслигини қабул қила олиш ва ҳокимиятнинг тинч йўл билан ўтказилишига рози бўлишни ҳам англатади», деган собиқ президент.
Барак Обама АҚШнинг амалдаги вице-президенти Камала Харрис ва унинг ҳамкасби Тим Вальсни ажойиб кампанияни бошқарганини айтди.
Ҳарриснинг ўзи ҳам 6 ноябрь куни Трампга қўнғироқ қилиб, уни ғалабаси билан табриклаган. Шу билан бирга, у ҳокимиятнинг тинч йўл билан алмашиши муҳимлигини ва президент сифатида барча америкаликларнинг манфаатларини ҳисобга олиш зарурлигини урғулаган. Демократ «барча одамлар учун эркинлик, имконият, адолат ва қадр-қиммат учун ҳамда Америка халқининг қалбини ташкил этувчи идеаллар учун» курашни тўхтатмаслигини қўшимча қилган.
Трамп давлат лавозимларига номзодларни танламоқда
Айни пайтда Доналд Трампнинг сайловолди штаб-квартираси 7 ноябрга ўтар кечаси яқин ҳафталарда ҳукумат лавозимларига номзодлар тўғрисида қарор қабул қилишини маълум қилди. Улар сайланган президент раҳбарлигида ишлайди ва «америкаликларнинг ҳаётини молиявий жиҳатдан қулай ва хавфсиз қиладиган» сиёсатни амалга оширади, дейилади штаб-квартира баёнотида.
Республикачилар Конгресснинг ҳар икки палатасида 2021 йилдан бери биринчи марта Сенатда кўпчиликни қўлга киритиши кутилмоқда.