Сўнгги янгиликлар
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Медиа маҳсулотларини “маънавий экспертиза”дан ўтказишни жорий этиш тўғрисидаги қарор бекор қилинди
Марказий Осиёда етакчи бўлган ОКМКда ўзлаштириш кўрсаткичлари 4 млрд доллардан ошди
Владимир Зелинский Трампни табрикалди
Бугун, 6 ноябрь куни Америка Қўшма Штатлари президентлигига ўтказилган сайлов натижалари сарҳисоб қилинмоқда. Дунёнинг барча йирик нашрлари республикачи Доналд Трампнинг ғалабаси ҳақида ёзмоқда. Шунингдек, давлат раҳбарлари Трампни табриклашни бошлаб юборган.
Украина президенти Владимир Зелинский Трампни сайловдаги ғалаба билан қутлаб, унинг глобал тинчлик бўйича режаларига содиқ қолишига умид билдирган.
«Сентябрь ойида биз Украина-АҚШ масаласини батафсил муҳокама қилганимиз. Президент Трамп билан ажойиб учрашувимизни эслайман. Стратегик шериклик, Ғалаба режаси ва Россиянинг Украинага қарши тажовузига чек қўйиш йўллари. Мен президент Трампнинг глобал масалаларда «куч орқали тинчлик» ёндашувига содиқлигини қадрлайман. Айнан шу тамойил амалда Украинага адолатли тинчликни яқинлаштириши мумкин. Умид қиламанки, биз буни биргаликда амалга оширамиз», деган у.
Украина етакчиси Трамп билан учрашувни интиқлик билан кутаётганини билдирган.
«Биз президент Трампнинг ҳал қилувчи раҳбарлиги остида кучли Америка Қўшма Штатлари даврини кутмоқдамиз. Биз Қўшма Штатларда Украинани икки томонлама кучли қўллаб-қувватлашига таянамиз. Биз мамлакатларимиз учун ўзаро манфаатли сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришдан тарафдормиз. Украина Европанинг энг кучли ҳарбий кучларидан бири сифатида иттифоқчиларимиз кўмагида Европа ва Трансатлантика ҳамжамиятида узоқ муддатли тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш тарафдори. Мен президент Трампни шахсан табриклашни ва Украинанинг АҚШ билан стратегик шериклигини мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилишни интиқлик билан кутаман», деган Украина раҳбари