Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Исроил Ғазодаги битта қишлоқдан 62 кишини ўлдирди
Исроил томонидан қамал остидаги Ғазо сектори шимолида жойлашган Байт-Лахия қишлоғи ҳудудларидан бирини бомбардимон қилиши оқибатида камида 62 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фаластиннинг WАFА агентлиги хабар берди.
Манбага кўра, Исроил ҳужуми оқибатида ўнлаб кишилар жароҳатланган, 20 га яқин киши оғир аҳволда маҳаллий шифохонага етказилган. Портлаш натижасида анклавнинг бошқа ҳудудларидан мажбуран кўчирилган фаластинлик оилалар истиқомат қиладиган кўп қаватли бино вайрон бўлган.
Агентликнинг таъкидлашича, фуқаро мудофааси бўлинмалари ва тез ёрдам бригадалари йўллардаги тўсиқлар туфайли ҳужум жойига етиб бора олмаган.
2023 йил 7 октябрда Ғазо секторидан Исроил ҳудудига Фаластиннинг Хамас ҳаракатининг қуролли тарафдорлари кириб келиши, чегарадаги аҳоли пунктлари фуқароларининг ўлдирилиши ва 240 дан ортиқ кишининг гаровга олиниши билан бирга Яқин Шарқдаги вазият кескин ёмонлашди.
Бунга жавобан Исроил Ҳамаснинг ҳарбий-сиёсий тузилмасини йўқ қилиш ва ўғирлаб кетилганларнинг ҳаммасини озод қилиш мақсадида анклавда ҳарбий операция бошлади. Ғазо секторидаги жанглар шу кунгача давом этмоқда.