Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Мигрантларга қарши Маскнинг ўзи АҚШда бир йил ноқонуний яшаган
«SpaceX» асосчиси, АҚШнинг энг йирик тадбиркорларидан бири ва сайёрамизнинг энг бадавлат инсони Илон Маск фаолиятини АҚШда юридик мақомсиз бошлаган. Бу ҳақда “The Washington Post” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, ноқонуний миграцияга қарши чиққан Tesla асосчиси ўқишни ташлаб кетган бўлсада, АҚШда талаба визаси билан қолишда давом этган. Жанубий африкалик фуқаро АҚШдаги Стенфорд университетига ўқиш учун келган, бироқ 1995 йилнинг кузида семестр бошланганидан кўп ўтмай, у ўз бўлими бошлиғига қўнғироқ қилиб, дарсларга қатнашмаслигини айтган. Қонун бўлажак бизнесмендан Қўшма Штатларни тарк этишини талаб қилган.
У ўзининг биринчи компанияси Zip2'ни (Global Link Information Network'нинг асл номи) ишга тушираётганда визасининг муддати ўтиб кетган
1996 йилда “Mohr Davidow Ventures” венчур капитали фирмаси Zip2-га 3 миллион доллар сармоя киритган. Маск ва унинг акаси Кимбел Қўшма Штатларда қонуний мақомга эга эмаслигини билиб, молиялаштириш шартномасида Mohr'га инвестицияларини қайтариб олишга рухсат берувчи банд киритилган. Маск ва акаси 45 кун ичида иш визаларини олиши керак эди.
Қўшма Штатлардаги иммиграция маълумотлари чоп этилмагани учун Маскнинг иммиграция мақоми қачон ўзгарганини аниқлаш қийин. Бироқ мақолада таъкидланишича, компания 1996 йилда ака-укаларга виза олиш учун адвокат ёллаган. Демак, у ҳам, акаси ҳам йил давомида мамлакатда ноқонуний бўлган.
SpaceХ асосчисининг ҳамкасблари Маск АҚШда ноқонуний бўлганида машина ҳайдаб юрганини ва унга ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомобиль суғуртаси зарур бўлганни тасдиқлаган.
Тадбиркор мамлакатдаги ноқонуний миграция билан боғлиқ вазиятни тез-тез танқид қилган. Лекин унинг ўтмишни унутган кўринади.