Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
ССВ шамоллаш мавсуми учун тавсиялар берди
Тиббиёт фанлари доктори, профессор Фурқат Шамсиевга кўра, оилада фарзандларни гигиеник қонун-қоидаларга риоя қилиш, қўлни совунлаб ювиш ёки тез-тез антисептик воситалардан фойдаланишга ўргатиш керак.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги болаларни нафас йўллари касалликларидан ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар берди. Тиббиёт фанлари доктори, профессор Фурқат Шамсиевга кўра, оилада фарзандларни гигиеник қонун-қоидаларга риоя қилиш, қўлни совунлаб ювиш ёки тез-тез антисептик воситалардан фойдаланишга ўргатиш керак.
Бундан ташқари, юзни қўл билан кўп ушламаслик, хоналарни доимий шамоллатиш, йўталганда ёки акса урганда оғиз-бурунни салфетка ёки тирсак билан ёпишни ўргатиш лозим. Болаларга касал бўлган тенгқурлари олдига яқин келмасликни айтиш, ҳимоя ниқобларидан фойдаланишни тушунтириш зарур. Агар бола касал бўлиб қолса, боғча ёки мактабга юбормаслик керак.
Профессорнинг айтишича, иситмаси юқори боланинг томоғига йод ёки зелёнка суртиш хато, чунки кичик ёшдаги беморнинг нафас йўли шиллиқ қавати жуда нозик, қолаверса, вирусдан яллиғланган ва шишган ҳолатда бўлади. Агар йод ёки зелёнка сурилса, шиллиқ қават жароҳатланиб, шиш катталашиши, ларингит юзага келиши мумкин.
“Боланинг фибрил тутқаноғи бўлмаса, касаллик туфайли тана ҳарорати 38-38,5 даражадан паст бўлганда иситмани туширишга ҳожат йўқ. Шундан ортсагина “парацетамол” ёки “ибупрофен” (болалар учун эритма) бериш мумкин. Тана ҳароратининг 37 даража экани иситма кўтарилганини англатмайди. Қайта-қайта иситмани туширувчи дориларни ичириш эса ундаги терморегуляция марказига салбий таъсир этади”, дейди Фурқат Шамсиев.
Унинг қўшимча қилишича, аллергик йўтал, астма, юқори нафас йўлларининг яллиғланиши кузатилаётган болалар бор хоналарда исириқ тутатиш мумкин эмас. Чунки тутун кичкинтойнинг органларида спазмни кўпайтириб, йўтални янада кучайтириши мумкин.
Тиббиёт фанлари докторига кўра, болаларга кўп суюқлик бериш, уларни тўғри овқатлантириш ва уларни чиниқтириш ҳам муҳим аҳамиятга эга.