Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 15

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 99

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 189

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 217

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 195

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 320

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 294

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 269

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

14:54 / 2024-10-25 413 0 Жамият

Ўзбекистонда туғилиш камайишда давом этмоқда

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовнинг қайд этишича, Ўзбекистон бойимасдан туриб аҳоли сони камаётган кам сонли давлатлардан бири.

world-news

2024 йил январь-сентябрь ойларида туғилганлар сони 693,9 минг кишини ташкил этган. Шундан ўғил болалар сони 360,0 минг кишини, қиз болалар сони 333,9 минг киши, туғилганлар сони шаҳар жойларида 343,4 минг кишини, қишлоқ жойларида 350,5 минг кишини ташкил этган. Ўтган йилнинг мос даврида 716 885 нафар чақалоқ дунёга келган эди.

2024 йил январь-сентябрь ойларида туғилган чақалоқлар отасининг ёши бўйича 10,8 фоиз чақалоқлар отасининг ёши 25 ёшгача, 82,4 фоизининг отаси 25-39 ёшларга ҳамда 6,8 фоиз чақалоқларнинг отаси 40 ёш ва ундан катта ёшдагилар ҳиссасига тўғри келган. Шунингдек, туғилган чақалоқлар онасининг ёши бўйича 39,5 фоиз чақалоқлар онасининг ёши 25 ёшгача, 59,3 фоизининг онаси 25-39 ёшларга ҳамда 1,2 фоиз чақалоқларнинг онаси 40 ёш ва ундан катта ёшдагилардан иборат бўлган.

Шаҳарларда туғилиш юқорироқ суръатда қисқармоқда. Энг юқори туғилиш кўрсаткичи Сурхондарёда, лекин туғилиш коэффициенти 30,8 промилледан 29,0 промиллега тушган. Туғилиш кўрсаткичи энг паст Қорақалпоғистонда, туғилиш коэфффициенти 21,8 промилледан 20,6 промиллегача секинлашган.

Никоҳланишлар сони 179,4 минггача қисқарган. Бу 2016 йилдан бери энг паст кўрсаткич. Никоҳланиш масаласида қишлоқ жойларда камайиш тезроқ юз бермоқда. Эркакларнинг ўртача никоҳ ёши 27,4 ёшга етган, аёлларники 22,5 ёш даражасида ўзгармай қолган. Ўлим сони кўпайган. Ажралишлар сони 3 йиллик ўсишдан кейин камайтирилган.

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 355,4 минг нафарга етган. Ҳудудлар бўйича доимий аҳолиси сони энг кўп Самарқанд вилоятида 4 275,3 минг киши, Фарғона вилоятида 4 123,6 минг киши, Қашқадарё вилоятида 3 618,3 минг киши, энг кам аҳоли сони Сирдарё вилоятида 926,7 минг киши, Навоий вилоятида 1 090,0 минг киши ва Жиззах вилоятида 1 530,3 минг кишини ташкил этган.

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовнинг қайд этишича, Ўзбекистон бойимасдан туриб аҳоли сони камаяётган кам сонли давлатлардан бири.

“Бу абсолют кўрсаткичлар, лекин. киши бошига туғилиш эса ундан ҳам кескин тушиб бормоқда. Ўзбекистон бойимасдан туриб туғилиши тушиб кетаётган мамлакатлар қаторига киради. Тарихда кам бўлган бу. Деярли бўлмаган”, деган Ҳошимов.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш