Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 50

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 52

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 128

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 213

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 241

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 219

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 347

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 315

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

14:53 / 2024-10-25 362 0 Сиёсат

Путин ва Ким 2025 йилда яна кўришади

“Корея Халқ Демократик Республикаси бизнинг қўшнимиз. Улар билан барча мумкин бўлган соҳаларда алоқаларни фаол ривожлантирмоқдамиз. Албатта, яқин қўшнилар бир-бири билан доимий равишда олий ва юқори даражадаги ташрифлар алмашади”, деган Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков.

world-news

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 2025 йилда Россияга яна ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Путин сўзчисининг қайд этишича, Шимолий Корея ва Россия яқин қўшнилар. Шундай экан улар бир-бирини тез-тез йўқлаб туради.

“Корея Халқ Демократик Республикаси бизнинг қўшнимиз. Улар билан барча мумкин бўлган соҳаларда алоқаларни фаол ривожлантирмоқдамиз. Албатта, яқин қўшнилар бир-бири билан доимий равишда олий ва юқори даражадаги ташрифлар алмашади”, деган Кремл вакили.

Россия президенти Владимир Путин Ким Чен Ин билан 2024 йилнинг июнь ойида Пхенянга ташриф буюрганида учрашган эди. Бунгача, 2023 йил сентябрида КХДР етакчиси Россияга келган. Путин Ким билан Амур вилоятидаги “Восточний” космодромида музокаралар ўтказган эди. Шунингдек, Ким Чен Ин 2019 йил апрель ойида ҳам Россия Федерациясига ташриф буюрган. У ва Путин Владивостокда учрашган.

Аввалроқ, Шимолий Корея Украинадаги урушга 3 минг нафар аскар юборган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. Бу ҳақдаги саволларга Владимир Путиннинг ўзи ҳам йўқ деган жавобни айтмаган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш