Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Туркиянинг қадим кутубхонасидан 700 йиллик тарихга эга Қуръон қўлёзмаси топилди
Туркиянинг Сулаймония кутубхонасидан топилган Қуръон қўлёзмасини айни пайтда реставрация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Тошкентда ўтаётган Ўзбекистон маданий мерос ҳафталиги доирасида маълум қилинган.
Ушбу Қуръон 1318 йилда Олтин Ўрда хони — Ўзбекхонга атаб олтин вараққа кўчирилган ва бу мўғуллар давридан кейин сақлаб қолинган асосий Қуръон мусъҳафи ҳисобланади. Туркиялик профессор Эмек Ушенмезнинг таъкидлашича, қўлёзма усмонийлар ҳукмдори Фотиҳ Султон Меҳмет томонидан 1475 йилги Қрим юришидан ўлжа сифатида Истанбулга олиб келинган.
«Бу мўғуллар даврида ёзилган ва ўзбек номи келтирилган биринчи тўлиқ кўчирилган Қуръондир. Ўзбекхон Қуръонининг барча жилдлари олтин билан ишлов берилган бўлиб, Олтин Ўрдада зарҳал қоғозга муҳаққақ услубида кўчирилган ва унинг деярли барча саҳифалари бизгача тўлиқ етиб келган.
Бу давр хаттотлари юқори малакали ҳунармандлар бўлиб, уларнинг ишлари кўпинча нафислик ва аниқлик билан ажралиб турган. Ўзбекхон Қуръонида мураккаб безак элементлари, геометрик ва гул нақшлар акс эттирилган.
Булар қўлёзманинг визуал жозибасини оширади ва ўша даврда кенг тарқалган бадиий услубларни намоён этади. Айнан мураккаб технология ва ўз даврининг илғор усуллари бугунги кунда ушбу мусъҳафнинг ўта ноёблигини таъминлайди» - деди профессор Эмек Ушенмез.
Маълум қилинишича, ушбу қўлёзма Ислом маданияти ва таълимида алоҳида аҳамият касб этади. Шунингдек, у диний матнларни сақлаш ва мусулмон давралар ўртасида саводхонликни оширишда хизмат қилган.
Ҳозирда Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамияти билан ҳамкорликда ушбу ноёб қўлёзмани реставрация қилиш ва факсимиле нусхаларини Ўзбекистонга қайтариш ишлари олиб борилмоқда.
Умуман олганда Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги кўплаб шов-шувли янгиликларга бой ўтмоқда. Улар сирасига темурий малика ўз қўли билан ёзган, Амир Темур даврига оид ноёб қуръон қўлёзмалари ҳамда Бобурийларга оид муҳташам албомнинг топилгани киради.
Ушбу ва бошқа 114 та қўлёзмаларнинг барча факсимиле нусхалари Ўзбекистонга қайтарилиб, Ислом цивилазиция маркази биносидаги гумбаз остида кўргазмага қўйилиши маълум қилинди.