EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
«Давлат хизмати чинакам халқни рози қиладиган тизимга айлангани йўқ» — Президент

«Давлат хизмати чинакам халқни рози қиладиган тизимга айлангани йўқ» — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз ҳаёти учун ғоят муҳим масала - давлат хизматини ислоҳ қилиш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

Бугунги мавзу 30 йилдан бери кейинга сурилиб келаётган масалалар ечимига қаратилган. Гап 35 миллион аҳолимизнинг ҳаётини енгил қиладиган, кайфиятига бевосита таъсир кўрсатадиган – давлат хизматини ислоҳ қилиш ҳамда бошқарувда натижадорлик ва сифатни ошириш ҳақида бораяпти”,  — деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.

Таъкидланганидек, бу соҳада 118 минг киши меҳнат қилмоқда. Сўнгги йилларда давлат хизматчилари халққа анча яқинлашди, “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизими йўлга қўйилди.

Натижада, давлат хизматида 40 ёшгача бўлган ходимлар улуши 61 фоизга етди (илгари 37 фоиз бўлган).

Лекин, ҳали давлат хизмати чинакам халқни рози қиладиган тизимга айлангани йўқ”, —деди Президент.

Мисол учун, ўтган йили Халқ қабулхоналарига вазирлик ва ҳокимликлар ходимларининг билимсизлиги ва масъулиятсизлиги ҳақида 25 мингта, уларнинг мулоқот маданияти етишмаслиги билан боғлиқ 7 мингта шикоят келиб тушди. 

Энг кўп шикоятлар Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими  вазирликлари, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари фаолияти билан боғлиқ.

«Улашинг»

Xurshid Xurramov
Xurshid Xurramov 4 августа 2022 17:13
Juda toʻgʻri,Qashqadaryoda tibbiyot tizimi botqoqlikga botib boʻlgan. Rahmatli onamni qariyb 10-yil ankalogiyada davolatdim hattoki igna,shferis,lekoplasterigacha bemorni oʻziga oldiradi,bemor shifokorga pul bermasa oʻlgani bilan ham ishlari yuq masʼuliyatsiz tibbiyotchilarni. Yaqinda 10-oylik zabardas oʻgʻlimni bolalar shifokorlari masʼuliyatsiz va bilimsizligi tufayli nobud qilib berishti qoʻlimga,afsus 😢. Xullas Qashqadaryo tibbiyotini mutlaqo yangilash kerak,aks holda xalq jabr kuraveradi.
  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING