Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Ўзбекистондаги сув ҳавзаларида моторли транспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилади
Сув ҳавзаларида моторли (ички ёнув двигателли) ва электромоторли сув транспорти воситаларидан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2025 йил 1 майдан бошлаб табиий ва сунъий сув ҳавзаларида фақат тезликни автоматик пасайтириш ускунаси билан жиҳозланган (ҳаракатланиш максимал тезлиги 40 километр/соатдан ошмайдиган моторли қайиқлар бундан мустасно), GPS ускунаси ўрнатилган ҳамда миллий GPS мониторинг ва навигация тизимига уланган моторли ва электромоторли сув транспорт воситаларидан фойдаланишга рухсат этилади.
Бунга сув ҳавзаларида туризм хизматларини ривожлантириш, шунингдек, фуқаролар ҳаёти, соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда сув ресурслари ифлосланишининг олдини олиш, улардан оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида қарор қилинди
Сув транспорт воситаларининг рухсат этилган ҳаракатланиш максимал тезлиги 40 километр/соат, кемалар тўхташ жойлари ҳамда аҳоли турар жойлари чегараларида — 20 километр/соат, пляжлар ва аҳолининг оммавий дам олиш жойлари чегараларида эса — 5 километр/соат этиб белгиланади.
2025 йил 1 январдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар томонидан сув транспорти воситаларидан (бундан электромоторли сув транспорти воситалари мустасно) фойдаланиш натижасида атроф -муҳит ифлослантирилгани учун қуйидаги миқдорда йиллик компенсация тўловлари ундирилади:
моторли қайиқ ва гидроцикллар учун БҲМнинг 10 баравари;
катер учун БҲМнинг 15 баравари;
яхталар учун БҲМнинг 25 баравари.
Моторли сув транспорти воситалари компенсация тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганидан сўнг йиллик техник кўрикдан ўтказилади. Компенсация ундиришдан тушган маблағлар Экология жамғармасига ўтказилади ва сув ҳавзалари ифлосланишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни молиялаштиришга сарфланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилда пандемиядан кейин туризмни тиклашга қаратилган қарорида Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборида скутерлар ва моторли қайиқлардан фойдаланиш тақиқлаб қўйилган эди.



