Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Юзлаб дорихоналарда дори воситалари нархи асоссиз ошириб сотилган
Ўрганишлар натижасида 49 455та ҳолатда 5,4 млрд. сўмга яқин асоссиз даромад олинганлиги аниқланиб, истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси республикада фаолият юритаётган дори воситаларини улгуржи ва чакана сотиш фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан дори воситаларининг нархлари бўйича ўрганишлар олиб борганда белгиланган устамаларни ошириб қўлланиш ҳолатлари аниқланди.
Қўмитанинг “Fair tech” ягона ахборот тизими орқали келиб тушган хабарлар бўйича текшириш ўтказилганда 473та дорихонада (133та улгуржи ва 340та чакана) ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзага келгани маълум бўлди. Ўрганишлар натижасида 49 455та ҳолатда 5,4 млрд. сўмга яқин асоссиз даромад олинганлиги аниқланиб, истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди ва истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилди.
Хусусан,
Тошкент вилоятида 111та дорихонада 1838та ҳолатда 39 млн. сўм миқдорда;
Тошкент шаҳрида 71та дорихонада 17 266та ҳолатда 1 млрд. 911 млн. сўм миқдорда;
Жиззах вилоятида 62та дорихонада 7005та ҳолатда 743,7 млн. сўм миқдорда;
Наманган вилоятида 44та дорихонада 7544та ҳолатда 1 млрд. 14,5 млн. сўм миқдорда;
Навоий вилоятида 32та дорихонада 1492та ҳолатда 134,9 млн. сўм миқдорда;
Қорақалпоғистон Республикасида 30та дорихонада 1391та ҳолатда 71,8 млн. сўм миқдорда;
Cирдарё вилоятида 24та дорихонада 1587та ҳолатда 20 млн. сўм миқдорда;
Фарғона вилоятида 23та дорихонада 539та ҳолатда 93,2 млн. сўм миқдорда;
Андижон вилоятида 20та дорихонада 6352та ҳолатда 312,8 млн. сўм миқдорда;
Бухоро вилоятида 17та дорихонада 1866та ҳолатда 71,8 млн. сўм миқдорда;
Қашқадарё вилоятида 18та дорихонада 1378та ҳолатда 18,8 млн. сўм миқдорда;
Самарқанд вилоятида 9та дорихонада 30та ҳолатда 36,6 млн. сўм миқдорда;
Сурхондарё вилоятида 7та дорихонада 1048та ҳолатда 914 млн. сўм миқдорда;
Хоразм вилоятида 5та дорихонада 119та ҳолатда 10 млн. сўм миқдорда истеъмолчилардан дори воситаларини нархларини асоссиз ошириш натижасида маблағлар олинганлиги аниқланган.
Маълумот учун, қўмита мазкур йўналишдаги ишларини давом эттирган ҳолда белгиланган устамаларни ошириб қўлланиш ҳолатларига йўл қўйган дорихоналарга нисбатан чора кўрилишини ва ҳуқуқбузар дорихоналар рўйхатини илова сифатида ўзининг расмий саҳифаларида эълон қилиб боришини маълум қилди.