Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Дўстликдаги бозор тақдири: Ҳокимлик тадбиркорлар эътирозларига жавоб берди…
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Ўзбекистонда қийноқ оқибатида келиб чиққан ўлим ҳолатлари учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Қийноқларнинг олдини олиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Жиноят кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қонун билан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида одам ўлимига сабаб бўлиши каби оғирлаштирувчи жавобгарлик белгиланмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кенгаши ва Сенат кенгашининг 2024 йил 21 февралдаги топшириғида Жиноят кодексининг 235-моддасини (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) халқаро стандартларга мувофиқ янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш ИИВ, ДХХ, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, ТИВ ва Адлия вазирликларига юклатилган.
Жиноят кодексига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ 235-модда 3 ва 4-қисм билан тўлдириляпти:
ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар баданга оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;
ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар жабрланувчининг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Таҳлилий маълумотларнинг кўрсатишича, амалиётда қийноқ оқибатида одам ўлими билан боғлиқ ҳолат ҳам кузатилмоқда. Мисол тариқасида, 2020-йил 30-май куни Андижон вилояти ИИБ 6 нафар ходимлари томонидан, шунингдек, 2023 йил 4 июн куни Бўка тумани ИИБнинг 2 нафар ходимлари томонидан содир этилган қийноқ оқибатида гумон қилинувчилар вафот этган. Уларнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 235-моддаси билан бир қаторда, 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан қўшимча малакаланган.
Лойиҳада қайд этилишича, ушбу қонун билан таклиф этилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар орқали аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш шахс қадр-қимматини оширишига ҳамда сезиларли даражада яхшиланишига эришилади. Шунингдек, амалиётда қийноқ оқибатида ўлим ҳолати юз берганда, қўшимча модда билан малакалаш талаб этилмайди.



