Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда
Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди
Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…
Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди
Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов
Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди
Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди
Янги ўқув йилида 5та олий таълим муассасалари ўз фаолиятини бошлайди
Шунингдек, Республика миқёсида айни пайтда 35 820 ўринли 68та талабалар турар жойларини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Олий таълим соҳасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, олий таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида амалга оширилган ишлар натижасида ҳозирги кунда республикада олий таълим муассасалари сони 211тани ташкил этади. Улар – 112та давлат, 30та хорижий ва 69та нодавлат олий таълим муассасалари ҳисобланади. Ёшларнинг олий таълим билан қамрови 43 фоизга етказилди.
2023/2024 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларини жами 197 319 нафар, шундан бакалавриатни 192 376 нафар, магистратурани 4943 нафар талаба тамомлаган.
2024/2025 ўқув йилида республика давлат олий таълим муассасаларида жами 1 млн 167 минг нафардан ортиқ, жумладан, иккинчи ва ундан юқори курсда 652 минг нафар, биринчи курсда 215 минг нафардан ортиқ талаба таҳсил олиши кутилмоқда.
2024 йилнинг 1-ярим йилида 39 476 нафар профессор-ўқитувчи, жумладан 17 389 нафар (3 357 нафар фан доктори (DSc), 14 032 нафар фан номзоди (PhD)) илмий даражага эга профессор-ўқитувчилар фаолият юритади, илмий салоҳият 44 фоизни ташкил этади.
2024/2025 ўқув йилида таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ўқув режаларига мувофиқ олийгоҳлар томонидан 2024/2025 ўқув йилида ўқув машғулотларини олиб борадиган профессор-ўқитувчилар йиллик ўқув юкламалари ҳажми 10 фоизга камайтирган ҳолда ҳисобланди.
2024/2025 ўқув йилида республикада 5та янги ташкил этилган қуйидаги олий таълим муассасалари ўз фаолиятини бошлайди:
– Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети (давлат ОТМ);
– Тошкент тиббиёт академияси Чирчиқ филиали (давлат ОТМ);
– М. Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон университетининг Чирчиқ шаҳридаги филиали (хорижий ОТМ филиали);
– Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида (нодавлат ОТТ);
– Tashkent Metropolitan university (нодавлат ОТТ).
ТОП-300 олийгоҳлар таълим дастурлари асосида олий таълим йўналишлари 40 фоизгача мақбуллаштирилди ва бунинг натижасида 306та бакалавриат таълим йўналиши 183тага, 645та магистратура мутахассисликлари 546тага қисқартирлди.
Мақбуллаштирилган 183та бакалавриат таълим йўналиши ва 546та магистратура мутахассисликлари бўйича малака талаблари ишлаб чиқилиб тасдиқланди ҳамда барча олийгоҳларга етказиб берилди. Талабаларда амалий компетенциялар ва кўникмаларни кучайтириш мақсадида камида 15 ҳафталик узлуксиз малакавий амалиётлар ўтказилиши белгиланди.
Республикадаги 37та етакчи олий таълим муассасаларида 203та илмий лаборатория фаолият юритиб келмоқда
Энергетика муҳандислиги, қурилиш муҳандислиги, биотехнология, педагогика, математика, технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш, кимё каби таълим йўналишлари бўйича 12 номдаги дарсликлар 3 900 нусхада нашрдан чиқарилди.
Шунингдек, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган кўзи ожиз ва заиф кўрувчи талабалар учун педагогика, психология, тилшунослик ва ўзбек тили ихтисосликлари бўйича жами 15 номдаги ўқув адабиётлар 2 690 нусхада Брайл ёзувида нашрдан чиқарилди.
2024/2025 ўқув йилига касб-ҳунар мактабларига касб ўрганиш истагида бўлган умумталим мактабларининг 136 376 нафар (14 324 нафар дуал) 9-синф битирувчилари ҳужжатлари қабул қилинди.
2024/2025 ўқув йилига коллеж ва техникумларга 106 256 минг қабул параметрлари шакллантирилди. Шунингдек, 2024 йилнинг 18 августдан 27 августгача профессионал таълим муассасаларини танлов босқичи бўлиб ўтмоқда.
Жорий йилнинг 5-10-август кунлари вазирлик марказий аппарати ходимларидан иборат ишчи гуруҳ 590та профессионал таълим муассасаларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини ўрганилиб, уларга методик ёрдам кўрсатилди.
Бугунги кунда республика олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейлар сони жами 73та бўлиб, шундан 24та лицей Тошкент шаҳрида, 49таси ҳудудларда жойлашган.
Жорий йилнинг 10 июнидан 10 июлига қадар my.edu.uz электрон платформаси орқали 44 462та ариза қабул қилинди.
2024/2025 ўқув йили учун академик лицейларга 25-26 июль кунлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан республикадаги 67та катта сиғимли биноларда 2 сменада ташкил этилган кириш тест синовлари натижасига кўра 70та академик лицейга 15 456 нафар ўқувчи қабул қилинди.
Тошкент давлат юридик университети қошидаги 3та академик лицейга 2024/2025 ўқув йили учун қабул параметрлари 468та этиб белгиланди. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилган кириш тест синовлари натижаларига кўра 3 та академик лицейга 468 нафар ўқувчилар қабул қилинди.
Таълим босқичлари узлуксизлигини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасаларининг турдош таълим йўналишларида такроран ўқитиладиган фанлар академик лицейлар ўқув дастуридаги тегишли фанлар билан унификация қилинди.
Республика олий таълим муассасалари тасарруфидаги 73та академик лицейларда барча фанлардан ўқитувчилар таркиби шакллантирилган.
2024/2025 ўқув йили учун академик лицейларда дарс соатлар фонди ва йиллик юкламалар ҳисоблаб чиқилди.
Академик лицейлар ўқувчилари ўқув режадаги барча умумтаълим фанлари бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармалари орқали 10-11-синфлар учун яратилган дарсликлар билан бепул таъминланиш йўлга қўйилган.
Таълим йўналишлари бўйича чуқурлаштирилган 18та фанлардан 38 номда замонавий дарсликлар яратилган.
2024/2025 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишларидан келиб чиқиб, тўлов-контракт миқдорлари 7 400,0 минг сўмдан – 11 250,0 минг сўмгача бўлган оралиқда белгиланган.
Натижада, амалдаги контракт тўловлари битта талабани бир йиллик ўқитиш харажатларининг ўрта ҳисобда 65,5 фоизини қопламоқда.
Етишмаган маблағлар олий таълим муассасаларининг табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланиши кутилмоқда.
Техника, маданият ва санъат ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги аксарият олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш учун етишмаётган маблағларнинг бир қисми Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилмоқда.
Бугунги кунда, республикадаги 113та давлат олий таълим муассасаларида жами 1 283та бино ва иншоотлар мавжуд бўлиб, жумладан, 405,3 минг ўринли 564та ўқув бинолари бўлиб, уларнинг навбатлилик коэффициенти ўртача 1,7 кўрсаткични ташкил этади.
2024/2025 ўқув йили бошланишига олий таълим муассасаларининг 70дан ортиқ объектлар мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари якунланди. Шу билан бирга, янги ўқув йили бошлангунга қадар 3 200 ўринли 3та янги ўқув бинолари ва 3 000 ўринли 4та талабалар турар жойлари фойдаланишга топширилди.
2023 йилда 18 016 ўринли 40та, жумладан, олий таълим муассасаси маблағлари ҳисобидан 6 641 ўринли 16та ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида 11 375 ўринли 24та талабалар турар жойлари яратилди.
Шундай қилиб, бугунги кунда 112та олийгоҳда жами 338та талабалар турар жойлари мавжуд бўлиб, уларнинг сиғими 127 792 ўринни ташкил этмоқда. Бу ётоқхонага эҳтиёжи бор талабаларнинг 54 фоизини қамраш имконини беради.
Бугунги кунда Республика миқёсида 46 252 ўринли 86та талабалар турар жойларини барпо этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Улардан 31 882 ўринли 59та давлат-хусусий шериклик асосида, 14 370 ўринли 27таси олийгоҳларнинг тўлиқ ўз маблағлари доирасида барпо этилмоқда. Айни пайтда 35 820 ўринли 68та талабалар турар жойларини қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йил якунига қадар Давлат дастурида белгиланган талабалар турар жойлари қуриб фойдаланишга топширилади.




Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир
