Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
Паркентда яна 20 минг гектар ҳосилдор узум плантациялари яратилади
Ўзбекистонда 28дан ортиқ хўраки ва винобоп узум навлари етиштирилаётган бўлса, шундан 13таси айнан Тошкент вилоятида яратилган...
Хабарингиз бор, кеча, 23 август куни Тошкент вилояти Паркент туманидаги Заркент қишлоғида 3 кун давом этадиган “Узум сайли” халқаро виночилик фестивали бошланди.
Фестиваль туманидги узум етиштириш бўйича етакчи марказлардан бири бўлган узумчилик фермер хўжалигида ўтказилмоқда. Фольклор жамоалари, эстрада санъаткорлари чиқишлари, халқ урф-одатлари ва анъаналарини акс эттирувчи кенг кўламли маданий дастур ташкил этилган. Энг яхши ошпазлар миллий пазандачилик маҳсулотлари намуналарини, узумдан анъанавий миллий ичимликлар ва ширинликлар тайёрлаш маҳоратини намойиш этишди.
Шунингдек вилоятда узумчилик соҳасига оид асосий кўрсаткичлар тақдим этилди. Унга кўра:
вилоятдаги узумзорлар майдони 13 минг гектардан 19 минг гектарга етказилди;
етиштирилаётган узумларнинг 40 минг тоннадан ортиқ қисми 11та давлатга, вино маҳсулотлари эса 9та давлатга экспорт қилинмоқда.

келгуси 3 йилда вилоятда яна 20 минг гектар ҳосилдор узум плантацияларини яратишни режалаштирилган, натижада узум майдонлари 39 минг гектарга етказилади, натижада етиштирилган ҳосил 400 минг тоннага оширилиши режалаштирилган;
Ўзбекистонда 28дан ортиқ хўраки ва винобоп узум навлари етиштирилаётган бўлса, шундан 13таси айнан Тошкент вилоятида яратилган.
Энг асосийси аҳоли хонадонларида узум етиштириш, майиз, шинни каби маҳсулотларни тайёрлашнинг асрлардан-асрларга ўтиб келаётган анъанавий усулларини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.