Qidirish

Сўнгги янгиликлар
16:37 / 2025-02-22 38

Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда

19:58 / 2025-02-21 162

Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди

19:46 / 2025-02-21 97

Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…

14:25 / 2025-02-21 135

Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди

17:36 / 2025-02-20 649

Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов

16:57 / 2025-02-20 165

Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди

16:03 / 2025-02-20 158

Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

15:43 / 2025-02-20 178

Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди

14:04 / 2024-08-21 244 0 Жамият

Аҳоли ва тадбиркорларга мажбурият юклайдиган ҳужжатлар ёзилишидан олдин баҳоланади

Ўзбекистон Республикаси президентининг «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–111-сон Фармони қабул қилинди.

world-news

Фармон 243 та қонунчилик ҳужжатидаги ўз аҳамиятини йўқотган, самарадорлиги юқори бўлмаган ва амалга ошириш механизмлари билан таъминланмаган ҳамда коррупциявий хатарларни келтириб чиқариши мумкин бўлган 350 та норма ва ҳуқуқий бўшлиқларни бекор қилишни назарда тутади.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси президенти ва Ҳукуматининг 183 та ҳужжат ва нормалари бекор қилиниб, қонунчиликни тартибга солиш юки камайтирилмоқда.

Фармон билан тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг янги тартиби жорий этилиб, қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда ва уларнинг таъсирини баҳолашда илмий ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар

кенг жалб қилиниши, қонун лойиҳалари бўйича мажбурий тартибда илмий-тадқиқот муассасаларининг хулосаси олиниши белгиланди.

Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб аҳоли ва тадбиркорларга бевосита таъсир кўрсатадиган, уларга мажбурият юклайдиган, талаб, тақиқ, жавобгарлик ёки бошқача чекловларни белгилайдиган ҳужжатлар икки босқичда ТСТБдан ўтказиладиган бўлди.

ТСТБ нима? Қисқача айтганда, янги қонуннинг фойдадан кўра кўпроқ зарар келтирмаслигини текшириш усули.

Бунда ҳужжат лойиҳаси ёзилишидан олдин соддалаштирилган тартибда баҳолашдан ўтказилади ва Адлия вазирлигининг хулосаси олинади.

Соддалаштирилган баҳолаш натижаси бўйича иқтисодий, ижтимоий ва атроф-муҳитга таъсири даражаси юқори деб топилган лойиҳалар кенгайтирилган тартибда иккинчи маротаба баҳолашга қаратилади. Соғлом рақобат муҳитини ҳимоялаш мақсадида бундай тартиб бизнесга ҳар қандай имтиёз, преференция ёки енгиллик беришни назарда тутувчи лойиҳаларга ҳам тадбир этилади.

Адлия вазирлиги томонидан 2021 йилдан буён лойиҳаларнинг

ТСТБдан ўтказилиши натижасида, 5 трлн сўмдан ортиқ харажатларга

олиб келадиган нормалар (тартибга солиш воситалари) чиқариб ташланишига эришилган.

Шу билан бирга, Фармон билан қабул қилинган ҳужжатларнинг ижро ҳолатини мониторинг қилиш тизими йўлга қўйилмоқда. Хусусан, ҳужжат қабул қилингач унинг ижроси ҳар йили кузатиб борилади, ижрога тўсқинлик қилаётган муаммолар бартараф этилади ва мониторинг натижалари жамоатчиликка эълон қилинади.

Бу орқали аҳоли ва бизнес учун юзага келадиган ортиқча ва асоссиз харажатлар, маъмурий тўсиқларнинг олди олинади. Амалдаги самарасини бермайдиган, рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган имтиёз

ва преференциялар натижасида юзага келадиган давлат бюджети йўқотишлари сезиларли қисқаришига эришилади.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш