Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
ИИВ ходимларини видеога олишни тақиқловчи қонун рад этилди
Олий Мажлис Сенати 16 августдаги ялпи мажлисда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолиятига оид тасвирларни “обрўсизлантириш мақсадида” тарқатганлик учун жазони назарда тутувчи қонунни маъқулламади. Қонун қайта кўриб чиқиш учун қайтарилди. Энди парламент палаталарининг келишув комиссияси тузилади.
“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун 2023 йил 28 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда депутатлар томонидан қабул қилиб, Сенат муҳокамасига юборилганди.
Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ хизмат вазифаларини бажариши чоғида олинган фото ва видеотасвирларни уларни обрўсизлантириш мақсадида, яъни ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни интернетга жойлаштириш БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима солишга ёки 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши кўрсатилган.