Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Омонатларни кафолатлаш тизими ислоҳ қилинади
"Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилмоқда.
"Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар Олий Мажлис қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилмоқда.
Таклиф этилаётган лойиҳага кўра, кафолатланган омонатларнинг миқдори юқори чегараси бир банкда бир омонатчига 200 млн сўм миқдорида белгилаш ҳамда буни тадбиркорлик субъектларига ҳам татбиқ этиш кўзда тутилган.
Марказий банк Раиси ўринбосари А.Турдалиев тақдимотидан англашилича, қонун талаблари қонун кучга киргандан кейинги даврда қабул қилинган омонатларга нисбатан қўлланилади. Яъни ҳозирда мавжуд омонатларга нисбатан суммасидан қатъий назар тўлиқ кафолат тизими сақланади.
Моҳиятига кўра, янги тизим ҳам йирик омонатчининг омонатлари, айтайлик 35 банкка, 200 млн.сўмдан тақсимланса, қарийб 7 млрд.сўмлик омонатларга давлат томонидан кафолатланган ҳимояга эга бўлиш мумкин.
Қонуннинг талаблари кучга кирса, йирик омонатчиларнинг омонатлари бозордаги лидерлардан бошқа банкларга қараб оқишни бошлайди (масалан, хусусий банклардан давлат банкларига). Табиийки, хусусий банклар ўзининг ҳисобига қўшимча кафолатлаш таклифларини ишлаб чиқишига тўғри келади.
Шу ўринда, қонун ишга тушишидан олдин, яна бир ўзгаришни амалга оширишга тўғри келади. Бу фуқароларнинг ўз карта ва омонатларидан бошқа банклардаги ўзининг карта ва омонатларига пул маблағларини бепул ўтказиш имкониятига эга бўлиши билан боғлиқ (ПИНФЛга боғланганги учун бу техник жиҳатдан имконли). Фуқаролар, хусусан омонатчилар ўз карта ва омонатларидаги маблағларни ўз карта ва омонатлари орасида эркин ҳаракатлантира олиши бу нафақат эртага қонун кучга киргандан кейинги стрессларни юмшатади, банклар ўртасида омонатлар учун рақобатни ҳам кучайтиради.
Ўтган йили "Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги қонун лойиҳаси қонун лойиҳаси regulation.gov.uz'га жойлаштирилган, кейинроқ йўқ бўлиб қолган эди.