Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Наманганда ўқитувчиларни ўт-ўлан юлишга мажбурлаган мактаб директори жаримага тортилди
Поп туманидаги мактаблардан бирида педагогларни муассасага чақиртириб, ўт-ўлан юлишга мажбурлаган директор 17 миллион сўм жаримага тортилди.
Наманган вилояти Поп туманидаги 43-мактаб директори педагогларни таълим масканига чақириб, муассаса ҳудудини тозалашга, ўт-ўлан, беда ва ажриқларни юлишга мажбур қилгани айтилмоқда.
Қайд этилишича, мактаб директори М.Марасулова ўқитувчиларнинг вазифасидан ташқари ишларни қилишни истамаганлардан 500 минг сўмдан пул талаб қилган. Қолаверса, уларни ўқувчиларнинг ота-оналаридан пул йиғишга ҳам мажбурлагани таъкидланган.
Ҳолат юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги расмий муносабат билдирди. Унга кўра, вазиятни вазирликнинг Поп тумани бўлими Давлат меҳнат инспекцияси ўрганган.
Шунга мувофиқ Меҳнат кодексининг 5-моддаси ҳамда ҳукуматнинг 349-сонли қарорига зид равишда, муассаса ходимлари мактаб ҳовлисида тозалов ишларига жалб этилгани аниқланган.
Ташкилот раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан БҲМнинг 50 баравари, 17 миллион сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланган.
Эслатиб ўтамиз, “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонунга кўра, уларни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш тақиқланади.