EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Бир гуруҳ «Ҳизб ут-Таҳрир» аъзолари қўлга олинди

Бир гуруҳ «Ҳизб ут-Таҳрир» аъзолари қўлга олинди

Ўзбекистонда интернет орқали “Ҳизб ут-Таҳрир” материалларини тарқатган шахслар фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан амалга оширилган тадбирлар натижасида Андижон, Фарғона, Сурхондарё, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида истиқомат қилувчи, интернетда “Ҳизб ут-Таҳрир” диний-экстремистик ташкилотига тааллуқли материалларни тарқатиб келган қонунбузарлар фаолиятига чек қўйилди.

Ушбу шахслар айни пайтда Полшада яшириниб келаётган “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотининг ғоявий етакчиси “Маҳмуд Абдулмўмин” тахаллусли 1980 йилда Қирғизистонда туғилган, халқаро қидирувда бўлган Холдаров Махмуджон Абдумаликович томонидан бошқарилган.

Ҳуқуқбузарлар М.Холдаров томонидан Telegram ва бошқа мессенжерларда ташкил қилинган “Ғарибликдан азизлик сари” номли виртуал гуруҳга аъзо бўлиб, ғоявий ва экстремистик тайёргарликдан ўтишган.

Гуруҳ иштирокчиларига М.Холдаров томонидан дасталаб диний тушунчалар берилиб, кейинчалик уларга Ўзбекистонда сиёсий тўнтаришлар ва оммавий норозичиликлар ташкил қилиш каби топшириқлар берилган. Республикамиздаги диний вазият ва диний уламолар ёмонланиб, онги заҳарлаб борилган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING