Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Ғолибжон Шодибеков Косонсой ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди
Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодировнинг тегишли қарори билан Ғолибжон Шодибеков Косонсой туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Маълумот учун, Ғолибжон Шодибеков 1989 йилда Косонсой туманида туғилган. Маълумоти олий. Тошкент давлат автомобил йўллари институти тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигининг Наманган ҳудудий бўлимида бош мутахассисликдан бошлаган.
2014-2016 йилларда “Косонсой такси транс” масъулияти чекланган жамияти бош муҳандиси, 2016-2017 йилларда Наманган вилоят “Қишлоқ хўжаликкимё” логистика транспорт ва агрокимёвий хизмат кўрсатиш бўлими мутахассиси, 2017-2020 йилларда “Наманган Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятида мутахассис, 2020-2021 йилларда “Наманган Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти Косонсой туман филиалида бўлим бошлиғи, 2021 йилда “Наманган Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти Косонсой туман филиал мудири лавозимларида фаолият юритган.
Тайинловга қадар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Наманган вилоят бошқармаси Косонсой туман бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.