Сўнгги янгиликлар
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
Учтепа туманида жойлашган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди
Ўзбекистонда олтин-валюта захиралари 6 ой ичида биринчи марта камайди
«Ғалабанинг номи — Туркия»дир: 15 июлдаги драматик тун нималар билан ёдда қолган?
Туркия ўрмон ёнғинларига қарши курашишда қандай йўлдан бормоқда?
GoTürkiye янги мини сериални тақдим этади: Istanbul My Love
Қайси турдаги маҳсулотларга фитосанитария талаблари енгиллаштирилади?
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида «Фитосанитария талаблари енгиллаштирилиши муносабати билан «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонунининг 29-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги қонун лойиҳаси жамоатчилик орасида нотўғри талқин қилинаётгани юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.
Мазкур қонун лойиҳаси Президентнинг 2023 йил 4 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-292-сон қарори билан тасдиқланган Йўл харитасининг 39-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди.
Амалдаги тартибга асосан хорижий мамлакатлардан барча карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришда карантин рухсатномаси, экспорт қилувчи мамлакатнинг фитосанитария хизмати томонидан бериладиган фитосанитария сертификати асл нусхаси мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Бироқ айрим ҳолатларда фитосанитар хавфи паст бўлган маҳсулотлар учун экспорт қилувчи мамлакатнинг фитосанитар сертификати берилмаслик амалиёти мавжуд. Ўзбекистоннинг қонунчилик нормаларига кўра, фитосанитария сертификатининг асл нусхаси бўлмаган бундай маҳсулотлар белгиланган тартибда фитосанитария сертификати тақдим этилгунга қадар давлат чегарасида вақтинчалик сақланади. Бу эса маҳсулотлар туриб қолишига, тадбиркор эса ортиқча сарф-харажат қилишига сабаб бўлмоқда.
Шу сабабли «Ўсимликлар карантини тўғрисида» Қонунининг 29-моддасига ўзгартириш киритиш орқали фақат хорижий мамлакатларда фитосанитария сертификати талаб этилмайдиган, ҳамда фитосанитар хавфи паст бўлган карантин остидаги маҳсулотларга республика ҳудудига олиб киришга фитосанитария сертификатини талаб этиш амалиётини бекор қилиш тизимини жорий қилиш таклифи илгари сурилди.
Маълумот учун, 230 турдаги маҳсулот фитосанитар хавфи паст бўлган карантин маҳсулоти ҳисобланади. Қуритилган сабзавотлар, қовурилган ёки қовурилмаган, кофеин билан ёки кофеинсиз қаҳва, чой, майдаланган ёки янчилган ваниль, бадян, арпабодиён, кориандр, занжабил, заъфарон, турмерик (куркума), тоғ жамбил ёки чабрес, дафна япроғи, карри ва бошқа зираворлар шулар жумласидан.
Қайд этиш лозимки, фитосанитария талаблари енгиллаштирилиши бўйича қонун лойиҳаси 2023 йил 24-октабрда жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган бўлиб (ID-87771), фойдаланувчилар томонидан эътирозлар бўлмаган.
Қонун лойиҳасини қабул қилиниши:
➖ фақатгина фитосанитар хавфи паст бўлган карантин остидаги маҳсулотларни фитосанитария сертификатисиз импорт қилиш имконини беради;
➖ маҳсулотларни республика ҳудудига олиб киришда тадбиркорлик субъектларининг вақти тежалади ва юзага келиши мумкин ортиқча сарф-харажатларнинг олди олинади;
➖ ички бозорларда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, аҳоли истеъмол талаби юқори бўлган импорт ҳисобидан қопланадиган маҳсулотларни олиб киришда фитосанитария соҳасида тадбиркорлик субъектлари олдида турган муаммолар бартараф этилади;
➖ амалдаги ўсимликлар карантини қоидалари ҳамда фитосанитария талаблари енгиллаштирилади, тадбиркорлик соҳасида қулайликлар яратилади.



