Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Фарғонада “Агробанк” мансабдорлари 3 млрдга яқин пулни талон-тарож қилгани маълум бўлди

“Agrobank” АТБ Фарғона филиали бошқарувчиси Х.О, филиал Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими бош бухгалтери А.Т, филиал бошқарувчиси ўринбосари – Фронт офис бошлиғи М.А ва кассир Ш.Блар олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, омонатчи З.Знинг хабарисиз унинг 600 000 000 сўм маблағини бошқа мақсадларда чиқим қилишиб, омонатчининг пластик картасига ўзларининг пулларидан банк орқали ойма-ой пул ўтказишиб, ўзганинг жуда кўп миқдордаги маблағини ўзлаштиран.
Шунингдек, улар кунлик касса ҳужжатлари маълумотларини сохталаштиришиб, банкнинг жуда кўп миқдордаги 1 млрд 853 млн сўмини;
“Fergana-Oseana” МЧЖ хорижий корхонасининг ҳисоб-рақамидан МЧЖ масъул шахсларининг хабарисиз 2023 йил 29 майда 1 млрд 582 млн сўм нақд пулларни чиқим қилишиб, кунлик касса ҳужжатлари маълумотларини сохталаштиришиб, ўзгани жуда кўп миқдордаги 1 млрд 582 млн сўмини ўзлаштириб ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишган;
банк мижозлари томонидан 2023 йил июнь ойига қадар ҳисоб-рақамларига кирим қилиш учун аслида топширилмаган нақд пулларни кирим қилишиб, кирим қилинган нақд пулларни эса пул омборига йўналтиришмасдан, жами 482 млн 920 минг сўмни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинган ва бу пулларни нақд шаклда мижозларга касса терминаллари орқали бериб, пластик карталарга хизмат кўрсатилганлигини акс эттиришиб, давлат ва жамоат манфаатларига жиддий зарар етказганликда айбли деб топилган.



