Сўнгги янгиликлар
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Хитойда гени ўзгартирилган чўчқанинг жигари инсонга трансплантация қилинди
Дунёда биринчи марта Хитойда беморга гени ўзгартирилган чўчқадан муваффақиятли жигар кўчириб ўтказилди. Бу ҳақда BBC нашри хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ушбу жараён Хитойдаги Ҳарбий ҳаво кучлари тиббиёт университетида мияси ўлган беморда ўтказилган.
Натижада операциядан кейин 96 соат ўтгач ҳам беморда орган рад этиш белгилари кузатилмаган. Ушбу тадқиқотнинг натижалари жуда кенг кўламда ишлатилиши мумкин.
Статистикага кўра, ҳозирги вақтда ҳар йили 2 миллиондан ортиқ одам жигар касаллигидан вафот этади. Тадқиқот ўтказилган Хитойнинг ўзида ҳар йили 500 минггача одам жигар етишмовчилигини бошдан кечиради.
Одамнинг анъанавий жигар трансплантацияси ҳаётни сақлаб қолиш имкониятларига қарамай, оз сонли донорлар томонидан чекланган.
Шу нуқтаи назардан, генетик жиҳатдан ўзгартирилган чўчқа аъзоларидан фойдаланиш анъанавий орган донорлигига истиқболли альтернатива бўлиб, мумкин бўлган орган донорлари сонини кўпайтириши ва жигар касалликларини даволашнинг янги усулларини таклиф қилиши мумкин.