Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Хоразмдаги оилавий боғчада болаларнинг озиқ-овқат пули ва тарбияланувчиларнинг ойлиги тушириб берилмаган
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Боғот туманида оилавий боғча очган тадбиркор томонидан видеомурожаат йўлланган. Мазкур видеоматериалда тадбиркор болаларнинг озиқ-овқат пули тушириб берилмаётганлиги ҳамда тарбиячиларнинг ойликлари берилмаётганлигини келтирилган.

Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди: Боғот тумани Нурли маскан маҳалласида фаолият олиб бораётган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти 2021 йил 26 майда 50 ўринга мослаштирилган ҳолда ўз фаолиятини бошлаган.
Таълим ташкилоти Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сон қарори асосида тарбияланувчиларнинг электрон давомати орқали субсидия маблағларини олиб келаётганди. 2024 йил февраль ойида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан электрон давомат ўрганилганида тарбияланувчининг фотосуратида фарқ аниқланганлиги боис январь ойи субсидияси ташлаб берилмаган.
Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори билан тасдиқланган «Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва компенсациялар тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 33-бандида: «ДХШ асосидаги МТТ, шу жумладан, оилавий МТТ томонидан бир боланинг маълумотлари НМТТБАТга киритилиб, унинг фотосурати ўрнига бошқа бола (тарбияланувчи)нинг фотосурати ушбу ахборот тизими (REAL SOFT) га жойлаштирилганлиги ва унинг асосида давомати белгиланиб келинаётганлиги аниқланганда мазкур тарбияланувчи МТТга қатнаган барча даври учун тўланган субсидиялар суммаси тўлиқ Давлат бюджетига ундирилиши ҳамда ушбу ҳолат аниқланган ойдан бошлаб уч ой давомида субсидия тўловлари мазкур ДХШ асосидаги МТТга ҳисобланмаслиги ва тўланмаслиги келтирилган.
Бундай ҳолат иккинчи марта аниқланганида ушбу ДХШ асосидаги МТТ билан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим бекор қилиниши ва қайта тузилмаслиги кўрсатиб ўтилган.
Шунга кўра, Боғот тумани Нурли маскан маҳалласида фаолият олиб бораётган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига жорий йил апрель ойидан бошлаб субсидия тўловлари тўлаб берилади.



