Qidirish

Сўнгги янгиликлар
16:37 / 2025-02-22 37

Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда

19:58 / 2025-02-21 162

Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди

19:46 / 2025-02-21 96

Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…

14:25 / 2025-02-21 135

Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди

17:36 / 2025-02-20 648

Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов

16:57 / 2025-02-20 163

Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди

16:03 / 2025-02-20 156

Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

15:43 / 2025-02-20 177

Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди

16:21 / 2024-03-12 720 0 Сиёсат

«Санъаткорлар тўй учун ижод қиляпти» — Озодбек Назарбеков

world-news

Маданият вазири Озодбек Назарбеков АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида муаллифлик ҳуқуқи ишламаслиги туфайли қўшиқчилар тўй учун ижод қилаётганини маълум қилди.

Вазирга кўра, бугунги кунда муаллифлар ўзларининг ҳуқуқини яхши билмаслигидан ташқари, ҳуқуқ-тартибот органларида ҳам бу масала билан шуғулланишга имконият етарли эмас.

«Муаллифлар ўз ҳуқуқини таниши — энг катта ечим. Лекин ҳозир фақат ташкилотчиларгина бу соҳани тушуняпти. Ҳаттоки, ҳуқуқ-тартибот органларида ҳам бу билан мутлақо шуғулланиш имкони йўқ, улар учун ҳам кўп нарсаларга ойдинлик киритиш керак. Чунки ҳали очилмаган масалаларимиз бор», - деди вазир.

Озодбек Назарбековнинг ўзи шу кунгача муаллифлигидан манфаатдор бўлмаганини қўшимча қилди. Унинг айтишича, вазирлик ташаббуси билан муаллифлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи палата ташкил этилган. У вазирлик қошидаги нодавлат ташкилот бўлса-да, муаллифлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш масалаларини мутлақо ечиш мақсадида ягона палата сифатида йўлга қўйилган.

Мазкур палата Озодбек Назарбековга бутун халқаро майдондаги ҳуқуқи “қанақадир Евгений” деган одамга расмийлаштирилгани ҳақидаги маълумотни топиб, тақдим этган. 

“Содда қилиб айтганда, бу муаммо ҳали столни устида эмас. Ҳали ҳамманинг қўли етар даражадаги муаммо эмас. Лекин биз ҳаракат қиламиз, курашдан тўхтамаймиз, буни амалга оширамиз.

Сабаби муаллифлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши бизга биринчи навбатда сифатни таъминлаб беради. Шу орқали ижодкорлар санъат асарлари ярата бошлайди. Чунки ўша жойдан манфаатдор бўлиб турса, юқорига қараб ижод қилади. Ҳозир ижодкорлар тўйдан манфаатдор бўляпти, тўйга ижод қиляпти. Буни ҳам чеклай олмаймиз, бу ҳам ихтиёр”, - деди Назарбеков.

Шунигдек, Озодбек Назарбеков театр фаолиятида кузатилаётган муаммоларга тўхталиб ўтди.

Дарҳақиқат, бугун театрларимиз фаолиятида бир маромда ижод қилиш кузатиляпти. Аммо бу “савиясиз” дейишга асос бўлмайди. Репертуарлар миллий, мумтоз ва жаҳон адабиётидан танланган асарлар асосида яратилаётгани, бадиий кенгаш кўригидан ўтмаган спектакллар репертуардан олиб ташланаётганининг бевосита гувоҳи, иштирокчиси бўлаётганим учун ҳам айта оламанки, техник томондан оқсаш кузатиляпти. Бадиий-ижодий жиҳатдан камчиликлар деярли кўзга ташланмайди. Шуни ҳам айтиш керакки, бугун халқаро театрларда спектакль воқеаларидан келиб чиқиб, саҳнада қор ёғяпти, олов ёняпти, керак бўлса сув тошиб, актёр чўкиб кетяпти...

Буларнинг барчаси инновацион технологиялар билан жиҳозланган театрларда бўлаётгани, яна бир марта театрларимиз техник салоҳияти ҳамда ходимлар малакасини оширишдек муҳим масала олдимизда кўндаланг турганини кўрсатаётир», - деди Озодбек Назарбеков

Изоҳлар 0

Фикр билдириш